“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари ўрганилмоқда (+фото)

05.08.2019, 15:59

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари ўрганилмоқда (+фото)

Хабарингиз бор, Пойтахтимизда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилади.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб бўлган энг фаол тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этади. Шу кунларда кўрик-танлов ишчи гуруҳи аъзолари томонидан республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган ишбилармон аёлларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 9 август куни ўтказилиб, шу куни ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолашади.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-08-07 18:43:18

Хар йили ўтказилиб келинаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови хакамлар хайъати ишларига куч кувват тилайман. Ишонаман албатта иштирокчи қизлар одилона бахоланади.


Ш.Шокирова2019-08-05 16:18:14

Хакамлар хайъати ишларига омад тилаймиз ва ишонамизки хайъат аъзолари томонидан иштирокчилар хар томонлама чукур урганилиб одилона бахоланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+