Расул Кушербаев: Кўп тадбиркорлар зиддиятли ҳолатларда судлар афсуски давоимизни қабул ҳам қилмаяпти дейишмоқда (+видео)

05.08.2019, 17:03

Расул Кушербаев: Кўп тадбиркорлар зиддиятли ҳолатларда судлар афсуски давоимизни қабул ҳам қилмаяпти дейишмоқда (+видео)

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида хусусий мулк дахлсизлиги таъминлаш, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мулк ва мулкий муносабатларни қонуний тартибга солинишини таъминлашдаги иштирокини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинган эди. Унда фракциямиз аъзоси Расул Кушербаев суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам айрим камчиликлар учраб тургани ҳақида гапирди.

“Мурожаатимизда хусусий мулкнинг дахлсизлиги масаласига риоя қилиш, бу жараёнда ҳар қанақа куч имкониятини тадбиркорнинг, фуқаронинг агар шу масалага дуч келса унга ҳар томонлама ёрдам беришга чақирсак. Мурожаат ичида алоҳида судларга ҳам тўхталсак. Барибир судьяларда ҳам субъектив ҳолатлар бўлади. Кўп тадбиркорлардан эшитяпмиз, зиддиятли ҳолатларда судлар афсуски давоимизни қабул ҳам қилмаяпти, дейишмоқда. Уларнинг оқни оқ, қорани қора деб белгилаб бериши нафақат битта тадбиркор ёки фуқарони ҳимоя қилиш, балки давлатнинг нуфузини кўтаришга ҳисса қўшишишни эслатиб, тўхталиб ўтсак”, – деди депутат. 

  • Кўрилди
    1801
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мукаддам2020-09-26 19:11:52

Расул Кушербоевни фикр ва мулохазаларига кушиламан


Sharifjon 2019-08-05 21:31:04

Rasul Kusherbaevni gaplarini va o‘zlarini quvattleman


Пайзулла Тожикулов2019-08-05 19:57:34

Мавзу жуда тугри кутарилаяпти.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+