Абдурашид Абдуқодиров: Собиқ иттифоқ даврида қурилган уйларнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги учун кадастр қилишда муаммолар пайдо бўляпти

05.08.2019, 17:40

Абдурашид Абдуқодиров: Собиқ иттифоқ даврида қурилган уйларнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги учун кадастр қилишда муаммолар пайдо бўляпти

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Абдурашид Абдуқориров аҳолининг кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари ҳақида ўз фикрларини билдирган эди.   

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241, 1 моддасида хусусий мулк ҳуқуқини бузиш деган моддада мазкур ҳолатларга нисбатан қирқ баробардан саксон баробаргача энг кам иш ҳақи миқдоридаги жарима назарда тутилган. Таклиф шунақа бўладики, бизнинг қонунчилик палатасидаги фракциямиз депутатлари ташаббуси билан мазкур жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам тегишли моддаларидаги жарима санкцияларини кучайтириш бўйича қонунчилик ташаббусини илгари сурса мақсадга мувофиқ бўлади. Иккинчидан, собиқ иттифоқ пайтида кооператив уйлар деб айтар эдик, давлат томонидан битта кўчада 10-20га яқин уйлар қурилган. Мазкур уйларнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги учун кадастр қилишда муаммолар пайдо бўляпти ва буни ечими сифатида улар судга 1 миллионга яқин маблағ тўлаб, сўнгра уйни расмийлаштиряпти. Бу айтганимиздек, ўзимизни қонунчилигимиздаги бўшлиқларнинг орқасидан аҳолига қийинчиликлар тўғдириляпти. Президентимизнинг қарори билан жойлардаги ҳужжати йўқ улар учун 1 апрелгача муҳлат берилди.  Лекин жойлардаги биринчидан ўша аҳолининг бу нарсани тўғри тушуниб етиб олмагани, иккинчидан, шу ҳужжатларни расмийлаштирувчи органларини ўзининг ишлаш қуввати бу даражада етарли эмаслиги орқасидан бугунги кунда ярим аҳолининг кадастр қиладиган уйлари муддатида қилинмасдан қолиб кетди. Шу нуқтаи назардан, яхши бўлар эди O‘zLiDeP ташаббуси билан мазкур  Президент қароридаги 1 апрелдаги муддатни 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирсак бу фақат аҳолимиз учун фойда бўлади”, – деди депутат.    

  • Кўрилди
    1665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рохатов Мардонкул2019-08-05 18:22:13

Узбошимчалик Билан курилган уй жойимга нисбатан эгалик хукуки карори чикди.Карорда уй жой жойлашган манзил Тайлок тумани Хужакишлок махалла фукаролар йигини Жумабозор кишлоги булиши лозим, аммо Жумабозор махалла фукаролар йигини Жумабозор кишлоги деб нотугри езилган.Уй жойим 1982 йилда курилган ховлида учта оила яшаймиз.Турт томонимиз уй жой,ошхона,кладовка огил ва бошка иморатлар Билан уралган.Эгалик хукуки карори да 0,06 гек.умрбод фойдаланиш учун берилаяпди,колган 0,105 гектарни туман захирасига олиниши назарда тутилсин деб курсатилаяпди,Уй жойимни кайси жойимни бузиб захирага беришим керак.Бу кандай адол атсизлик карор.Шунча гапдан кейин Яна уй жойни бузишми.Улар хохлаган ишини килаверадими.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+