O‘zLiDeP депутатининг хайрли ишидан қувасойликлар мамнун бўлмоқда

06.08.2019, 17:47

O‘zLiDeP депутатининг хайрли ишидан қувасойликлар мамнун бўлмоқда

Одамлар билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудудларда учраётган айрим муаммоларнинг бартараф этилишига кўмаклашиш O‘zLiDeP фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган.

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар бу борадаги амалий ишларга катта эътибор қаратмоқдалар.

Партия вакиллари “А.Навоий” округидан Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига сайланган депутат Азизбек Қасимов билан биргаликда ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 12-сонли мактабгача таълим муассасига ташриф буюришди. Партия фаоллари мазкур муассаса ходимлари билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўргандилар. 

- Ташриф чоғида муассаса ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш учун дарахтларни суғоришда зарур бўлаётган сув тармоғини улашда ёрдам сўраган эдик. Депутатимиз ўша куннинг ўзида ўз маблағлари ҳисобидан муассасага мутахассисларни жалб қилган ҳолда сув тармоғини улаб берди. Ҳудудимиздан сайланган депутат Азизбек Қасимовга муассасамизнинг муаммоларини ўрганиб, аҳолимизга сидқидилдан бераётган амалий кўмаклари учун ўз миннатдорчигимизни билдираман, – дейди Қувасой шаҳар 12-ДМТМ мудираси Д. Ганиева.

Партия ваикилларининг аҳоли билан бевосита мулоқотлари давом этмоқда.

Х.Алимова,

Халқ депутатлари Қувасой

шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+