Мақсад аниқ, режалар эса улкан!

06.08.2019, 17:53

Мақсад аниқ, режалар эса улкан!

Бундан етти кун аввал O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партия дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамаси ҳамда Сайлов кодекси тарғиботига бағишланган амалий ўқув-семинар бўлиб ўтган эди. Унда таниқли журналистлар, блогерлар иштирок этиб, “Янги сайлов кодекси асосан сайлов жараёнини ташкил қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари”, “Сиёсий дебатлар ва сайлов жараёнида сиёсий дебатларни ташкил этиш ҳамда сиёсий имижни яратиш”, “Сайловолди PRда онлайн инструментлардан фойдаланиш”, “Партиянинг ОАВ билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалалари” каби қатор мавзуларда ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар ўтган эдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бундай семинарлар партия вакилларининг билим ва кўникмасини янада ошириш баробарида, уларни жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда янада фаолроқ иштирок этишга ундайди. Айниқса, янги қабул қилинган Сайлов кодекси бўлажак сайловларни энг демократик талабларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Чунки бу бўйича Марказий Сайлов комиссияси котиби Суяржон Курбанкуловдан атрофлича маълумот олдик.

Таъкидлаш керак, сайлов жараёнларида партиянинг оммавий ахборот воситалари билан роли муҳим ўрин тутади. Бу эса партиянинг мафкуравий ишлар, сиёсий таълим маркази ва матбуот хизмати ходимларидан тезкорлик, холислик асосида ишлашни талаб этади. Шу боис, эндиликда олдимизда турган долзарб вазифаларни виждонан бажариб, партиямиз нуфузини янада оширишга ҳаракат қиламиз.

 Аброр ОТАБОЕВ,

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши масъул ходимлари

  • Кўрилди
    1042
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+