Салоҳиятли тадбиркорларнинг тажрибалари бизнес ривожи учун хизмат қилмоқда

06.08.2019, 17:58

Салоҳиятли тадбиркорларнинг тажрибалари бизнес ривожи учун хизмат қилмоқда

Кейинги йилларда Наманганда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида Мингбулоқ туманида тадбиркорлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Айни пайтда туманда 759 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатаётир.  

Бу ҳақда O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши томонидан “Тадбиркорликни янада ривожлантириш – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида  ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифлар бўйича кенгроқ маълумотлар берилди.

–Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратиб берилган кенг имкониятлар ва қулай шарт-шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз бизнесимни йўлга қўйдим, – дейди “Исмигул Бегойим” хусусий корхонаси раҳбари Мукаррам Босаралиева. – Ҳозирда корхонамизда аёллар либослари, махсус кийимлар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Натижада 20 га яқин қишлоқ хотин-қизлари иш билан банд бўлишди.

Тадбирда ўз бизнесини бошлаш арафасида бўлган ёшлар учун тажрибали тадбиркорлар томонидан бизнесни юритишнинг сир-асрорлари “мастер класс” усулида доимий равишда ўргатиб борилиши натижасида биринчи навбатда ёш тадбиркорларни фаолиятларини тўғри йўлга қўйишлари билан бир қаторда ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти янада тараққий этишига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнггида O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган “Исмигул Бегойим” хусусий корхонаси ишчи-ходимларининг 18 нафари партия сафига қабул қилинди.          

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    993
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+