Нукуслик тадбиркор ёшларга ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берди

06.08.2019, 18:00

Нукуслик тадбиркор ёшларга ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берди

 O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тадбиркор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Мулоқотлар давомида нукуслик ёш тадбиркор П.Наврўзов тадбиркорликни бошлашдан тортиб, то ҳозирги кундаги иш фаолиятига қадар бўлган жараёнлар ҳақида иштирокчиларга сўзлаб берди.

“Тадбиркорлик фаолиятимни 2004 йилда 10 дона компьютер билан бошлаганман. Дастлаб ёшларга расм олиш ва чиқаришни, fotoshop, Corel Drawда ишлашни ўргатдим. 2016 йилда эса “Бахытлы” ўқув марказини очдик. Айни пайтда ўқув марказимизда 500 дан зиёд  ёшлар  инглиз, рус тиллари, математика, физика, компьютер саводхонлиги бўйича курсларда таҳсил оляпти”,  деди П.Наврўзов.

Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ёш тадбиркорга мурожаат қилишди. Уларни қизиқтирган энг долзарб савол бу – “Бизнесни бошлашда қийинчиликларга дуч келганмисиз ва бу вазиятдан қай тарзда чиқиб кетгансиз?” деган савол бўлди.

П.Наврўзов бу саволга жавоб берар экан, бизнесда бундай ҳолатлар кўп учраб туришини айтиб, бу вазиятда киши ўзини йўқотмаслиги, ҳисоб-китобда адашмаслигини билдирди. Шунингдек, пухта ўйланган иш-режа билан иш олиб борилса, ҳеч қандай тўсиқларга учрамаслигини маълум қилди.  

Тадбирда иштирокчилар тадбиркорлик фаолиятини бошлашда кўпроқ қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги бўйича кенгроқ маълумотларга эга бўлишди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    952
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-08-07 08:21:27

Маколадаги, ёш тадбиркор партиямиз фаоли П.Наврузовнинг иш фаолиятини намуна килишга арзийди. Шу каби талапчанг ешларимиз купайиши тарофдаримиз ва албатта УзЛиДеП тадбиркорлик билан шуглланадиган шахсларни хар тамонлама куллаб кувватлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+