O‘zLiDeP сайловда ғалаба қозониш учун замонавий PR-технологиялардан самарали фойдаланмоқчи

06.08.2019, 18:02

O‘zLiDeP сайловда ғалаба қозониш учун замонавий PR-технологиялардан самарали фойдаланмоқчи

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси партиянинг ҳудудий Кенгашларидаги мафкуравий ишлар, сиёсий таълим маркази ва матбуот хизмати ходимлари учун икки кунлик ўқув семинар ташкил этган эди.

Унда Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий-сиёсий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтиши кутилаётганлиги таъкидланди.

Семинарда Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаевнинг “Сиёсий дебатлар ва сайлов жараёнида сиёсий дебатларни ташкил этиш усуллари” ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Журналистика факультетининг катта ўқитувчилари Наргис Қосимова ва Беруний Алимовларнинг “Бугунги ахборот маконида сиёсий РR технологиялари ва тенденциялари” мавзусида қилинган маърузалари иштирокчиларимизнинг барчасида катта таъсурот қолдирди.

Сир эмаски, айни кунларда матбуот нашрлари, сайтлардан кўра ижтимоий тармоқларнинг ўқувчиси кўпчиликни ташкил этмоқда. Сайлов жараёнларида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг аҳамияти ва замонавий усуллари мавзусида таниқли блоггер Нозим Сафарий билан ўтказилган очиқ мулоқот шаклдаги амалий машғулотимизда биз иштирокчилар бу борадаги билимларимизни яна бир карра мустаҳкамлаб олдик.

Ўқув семинарида партиянинг янгиланган дастури ва Сайловолди лойиҳаси муҳокама қилиниб, бу борада ўзимизнинг аниқ таклифимизни бериб ўтдик.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+