O'zLiDeP кўмагидан сўнг тадбиркор музлаткичли омборхона қурадиган бўлди

08.08.2019, 15:10

O'zLiDeP кўмагидан сўнг тадбиркор музлаткичли омборхона қурадиган бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Жамшидбек” хусусий корхонаси раҳбари Бахтиёр Мирзаев кўп йиллик тажрибага эга тадбиркор. Тадбиркорликни, дастлаб, 1995 йилда қурилиш моллари савдосидан бошлаган. Айни пайтда кўп тармоқли хусусий корхона раҳбари бўлган Б.Мирзаев ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида янги ишга қўл урмоқчи.

— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва сотишни йўлга қўймоқчиман, — дейди Бахтиёр Мирзаев. — Бунинг учун бизга 10 хонали музлатгичли омборхона керак бўлади. Омборхонани қуриш учун зарур бўладиган 500 минг АҚШ доллар миқдоридаги кредит маблағи сўраб, АТБ “Хамкор банк”ка мурожаат қилдим. Аммо бир нечта тўсиқларга учрадим.  O'zLiDePнинг Сурхондарё вилоят Кенгашига ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Муродулло Турсуновга мурожаат қилгач, муаммоим ҳал бўлди.

Шундан сўнг, тадбиркорнинг масаласи тегишлича ўрганилиб, АТБ “Ҳамкорбанк”да мазкур йўналиш бўйича кредит ресурслари йўқлиги сабабли ушбу корхона ҳисоб рақами АТБ “Халқ банк”ига ўтказилиб, 150 минг АҚШ доллари миқдорида, яъни кредитнинг 30 фоиз маблағи молиялаштирилди. Айни пайтда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Кредитнинг қолган 70 фоизи Хитой давлатидан махсус технология келгандан сўнг молиялаштирилиши режалаштирилди. Омборхона ишга тушгач, 10 та доимий ва 5 та мавсумий янги иш ўринлари яратилади.

Худди шундай масала билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Турсунов ҳамда O'zLiDeP Сурхондаре вилояти Кенгашига  Термиз туманидаги "Сурхон агро фрутс фрейзер" МЧЖ раҳбари Одил Анваров ҳам мурожаат этганда 500 минг АҚШ доллари микдорида АТБ "Ипотека банк" Сурхондарё филиалидан кредит олинишида ҳам амалий ёрдам берилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1738
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+