Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти: муаммо ва ечимлар (+фото)

08.08.2019, 18:12

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти: муаммо ва ечимлар (+фото)

Жорий йилнинг 8 август куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини сертификатлаш, янги стандартлар, инновацияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ва экспортни рағбатлантиришни такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк кредитларини ажратилиши аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида O‘zLiDeP фракцияси ва маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Адлия, Иқтисодиёт ва саноат, Молия вазирликлари, Давлат Солиқ ва Божхона қўмиталари,  Савдо-саноат палатаси вакиллари, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этди.

Тадбирда ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида партия томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ва бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ечими борасида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилган эди. Ўрганиш жараёнида ЯТТга оид амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир 15 тадан ортиқ масала муҳокама этилди. Жумладан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ҳудудларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сонини аниқлашга ва ишламаётган ёки маълум сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларни руйхатга олиш уларнинг солиқ ва бошқа  мажбурий тўловлар юзасидан тўлов қобилиятини ошириш, ЯТТларга кредит ажратишда халқаро тажрибага асосан таъминотнинг муқобил шаклларини қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Хусусан, ЯТТлар нафақат тадбиркорлик субъекти, солиққа тортиш объекти деб қараш балки, уларнинг ижтимоий функциясини ҳам ёдда тутмоқ керак, яъни, ЯТТлар бандликни таъминлашда энг қулай субъект, ўзгарувчан замондаги иқтисодий маконга тез мослашадиган, ўзини-ўзи боқувчи, боқимандаликка қарам бўлмаган катта тадбиркорлик қатлами деб қараш кераклиги ҳамда уларга нисбатан солиқ баъзасини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.

 Судлар ва бошқа ваколатли органларда  якка тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфатлари ҳимоясини таъминланишини қониқарли деб баҳолаб бўлмайди. ЯТТларга солинадиган солиқлар, бошқа мажбурий тўлов ва тарифлар бўйича халқаро тажриба чуқур ўрганилмагани ҳам таъкидланди. O‘zLiDeP масъуллари, тадбирда иштирок этган мутахассислар ва экспертлар ушбу муаммоли масалаларни халқаро тажриба асосида, миллий қонунчилик тизимига сингдиришни энг муҳим сифатида баҳолайди.    

Тадбирда ҳунармандлик фаолиятини ривожлантириш, ҳунармандлик субъектларига тўғридан-тўғри валюта тушумларини ошириш, ҳунармадлик зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи ҳам билдирилди.

Амалий мулоқот якунида якка тартибдаги тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотларни тизимли равишда ўтказиш ва бу йўналишда энг чекка ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини жалб этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2964
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zokir2019-09-10 23:34:02

тўғри ЯТТ ларни қўллаб қувватлаш ўрнига Тўрткўл тумани Ҳокими Янгибай Бабаджанов 1 ярим йилдан буён тўсиқ вазифасини бажармоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+