М. Ходжаева: “Хотин-қизлар иқтидорларини рўёбга чиқариш асосий вазифамиз”

09.08.2019, 10:24

М. Ходжаева: “Хотин-қизлар иқтидорларини рўёбга чиқариш асосий вазифамиз”

Танловнинг очилиш маросимида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М. Ходжаева хотин-қизлар иқтидорларини рўёбга чиқариш партиянинг асосий вазифаларидан бири эканини айтиб, кейинги йилларда партия томонидан хотин-қизларни оилавий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.  

Таъкидланганидек, жойларда, айниқса энг чекка ҳудудларда, хотин-қизларга томорқадан даромад олиш усулларини ўргатиш, оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган мақсадли партиявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда барча тадбирлар партия “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, тажрибали тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Мазкур танлов эса ана шундай партиявий лойиҳалар сирасига киради.

Чунончи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов натижасида тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларда 100 дан ортиқ партиянинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 3 минг нафарга яқин хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+