#LIVE Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни адолатли баҳолаб бормоқда

09.08.2019, 10:58

#LIVE Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни адолатли баҳолаб бормоқда

Айни пайтда тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларимиз ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойишини  иштирокчилар эътиборига ҳавола этмоқда. Ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, уларни адолатли баҳолаб бормоқда.

Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинмоқда.

  • Кўрилди
    1189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+