“Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди (ВИДЕО+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

09.08.2019, 17:27

“Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди (ВИДЕО+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Тегишли соҳа вакиллари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда энг фаол тадбиркор, фермер ва ишбилармон хотин-қизлар қатнашди.

Ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати эса иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, қашқадарёлик Шоира Хайдарова, навоийлик Каромат Болтаева ва наманганлик Юлдузой Каримова 3-ўринга, андижонлик Махфуза Ахмедова, бухоролик Инобат Каримова ва жиззахлик Фарида Рахмонова 2-ўринга ҳамда сирдарёлик Гулчехра Файзуллаева, фарғоналик Мунира Акбарова ҳамда қорақалпоғистонлик Зияда Утеназаровалар 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Қуйида  танлов ғолиб ва совриндорларининг фикр-мулоҳазалари билан танишинг.   

Гулчехра Файзуллаева, “Гули модалар дунёси” МЧЖ раҳбари,  танловнинг 1-ўрин соҳиби:

–Очиғи, ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Чунки танловнинг 1-ўринига лойиқ деб топилдим. Бу каби эҳтиром, билдирилган юксак ишонч кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди. Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Ўтган давр мобайнида юртимиз ривожига, оиламиз даромадига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим. Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Ҳар куни яхши бир ўзгариш гувоҳи бўляпмиз. Бизнинг вазифамиз юрт равнақи, ватан тараққиёти учун хизмат қилишдир. Бу йўлда биз – тадбиркорларга, айниқса, аёлларга яратилган имконият, шароитлар етарли.

Фарида Рахмонова, “Бунёд дур текс” МЧЖ раҳбари, танловнинг 2-ўрин соҳиби:

— Кейинги йилларда юртимизда аёлларимизнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида кўп ишлар қилинди. Бугун тегишли дастурлар асосида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Натижада уларнинг бири касаначи, бири фермер, бири томорқачи бўлиб рўзғорини обод қилмоқда, тараққиётимизга ҳам ҳисса қўшмоқда. Мен ҳам юртимизда тадбиркор ва фермерларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мазкур корхонани ташкил этдим. Айни пайтда корхонамизда 83 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Шукрки, даромадимиз анча яхши, кундан кунга ошиб боряпти. Бундай танловлар эса бизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.

Каромат Болтаева, “Жомарт жер” фермер хўжалиги раҳбари, танловнинг 3-ўрин соҳиби:

—Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилган эътибор ҳеч бир мамлакатда биздаги каби юқори даражада эмас. Бу эътибор узоқ қишлоқдаги чекка бир уйда ўтирган оддий аёл ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бугунги рағбат ҳам бунинг амалий натижасидир. Очиғи, меҳнатим бунчалик юксак қадрланади, деб ўйламаган эдим. Бунинг учун ташкилотчиларга, айниқса, партия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Зеро, бундай рағбатдан сўнг жуда руҳландик, янги режалар туза бошладик.

Шунингдек, кўрик-танловда “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган аёл”, “Энг ёш, фаол тадбиркор аёл” каби номинациялар бўйича  ҳам ғолиблар аниқланди. Ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

ТАДБИР ФОТОГАЛЕРЕЯСИ

  • Кўрилди
    2453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санобар2019-08-12 18:47:47

Вилоятимиз вакиласи Гулчеҳрахонни 1-ўрин билан табриклайман. Омад, омад, омад!!!


Насиба2019-08-10 11:17:30

Нукуслик "Зияда Нур" корхонаси рахбари, партия фаолия Зияда опа Утеназаровани галаба билан табриклаймиз, ишларида ривож тилаймиз


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2019-08-10 09:43:40

Партиямиз фаолларининг кулга киритган ютуклари барчамизники!!! Табриклаймиз чин дилдан. Факат олга, тадбиркорларимиз сафида бир биридан гузал замон билан хамнафас билимдон кизларимиз купайиши тарофдоримиз. Яна бир бор ютуклар муборак булсин!


Мўминова Насиба Абдуҳалимовна, Самарқанд вилояти2019-08-09 17:46:35

Авваламбор “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танлов ғолибларини ютуқлари билан табриклайман. "Ишбилармон аёл" кўрик танлови Республикада энг яхши танловлардан бири бўлиши тарафдориман. Биргаликда биз кучмиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+