Олий суднинг малакали мутахассис ва экспертлари O‘zLiDeP Сайловолди дастурига таклифлар берди

10.08.2019, 19:26

Олий суднинг малакали мутахассис ва экспертлари O‘zLiDeP Сайловолди дастурига таклифлар берди

Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида O‘zLiDeP Сайловолди дастурида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида белгиланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судялари ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбир амалий таклиф ва тавсияларга бой бўлди. Таъкидланганидек, жорий йилда сиёсий партиялар олдида жиддий синов турибди. Яъни йил якунида парламент қуйи палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда муваффақият қозониш эса кўп жиҳатдан партиянинг дастури ва Сайловолди дастури қанчалик халқчил ва долзарб масалаларни қамраб олганлигига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда O‘zLiDeP жойларда Ҳаракатлар стратегиясига мос тарзда янгиланган дастури ва Сайловолди дастурини кенг муҳокама қилмоқда. Мақсад партиямиз фаолиятига бефарқ бўлмаган аҳоли кенг қатламлари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни дастурда акс эттириш орқали унинг ҳаётийлигини таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан яқин ҳамкорлик замирида ҳам айнан мақсад мужассам. Яъни Олий суднинг судьялари ва  малакали мутахассислари таклифлари асосида партия Сайловолди дастурида суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд нуфузини ошириш, суд тизимни демократлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган аниқ вазифаларни акс эттиришдан иборатдир. Зеро, O‘zLiDeP мустақил суд ҳокимияти – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишининг гарови, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва жамиятни демократлаштириш, қонун устуворлигига эришишнинг энг муҳим шарти деб ҳисоблайди.

Сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда одил судлов тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо бердилар. Хусусан, “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони соҳада чинакам бурилиш ясагани қайд этилди. Мазкур фармон мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилангани устувор вазифалардан келиб чиқиб, одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликларни тизимли бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган қатор ислоҳотлар аҳолининг суд ҳокимиятига бўлган ишончи ортирмоқда. Табиийки, кейинги икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида соҳада юз берган бундай туб бурилиш ва либерал ислоҳотларни партия ўз дастури ва сайловолди дастурида  акс эттириши бугунги давр талабидир.

 Давра суҳбати давомида Олий суднинг малакали мутахассислари ва экспертлари томонидан масаланинг шу ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратилиб, дастур юзасидан қатор аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1091
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилмурод2019-08-12 14:23:18

За Годы Независимости Судьями Республики немного было сделано в правовом Аспекте Нужно время чтобы народ поверил в справидливости наших судьях и в том числе Суд должн работать правильно справидливо опираясь на законы и обще человеческих ценности UzLidep молодцы что подняли актуальный вопрос и помогать будут Судьям


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+