O‘zLiDeP Ғиждувоннинг олис қишлоғидаги мактаб аҳволини ўрганди

12.08.2019, 12:21

O‘zLiDeP Ғиждувоннинг олис қишлоғидаги мактаб аҳволини ўрганди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан  туманлардаги ёшларнинг бошини қовуштириш, уларнинг ижтимоий муаммоларига баҳамжиҳат ечим топиш, қолаверса, муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Жумладан, “БИЛИМЛИ, КУЧЛИ ВА ЎЗИГА ИШОНГАН ЁШЛАР-ЮРТ ТАЯНЧИ!” деб номланган тадбирлардан бири яқинда Ғиждувон туманидаги “Кўкча” МФЙда ташкил қилинди. Туман марказидан 180 километр узоқликда жойлашган маҳалланинг “Оғитма” қишлоғида айни кунда 700 дан ошиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.

Партия бир гуруҳ фаоллари ва жамоатчилик вакиллари бундаги аҳвол билан яқиндан танишиб, ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларнинг масъулиятли вазифаси эканлигига тўхталишди. Олис қишлоқдаги мактаб моддий-техник базаси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати эътибордан четда қолмади. Энг муҳими, партия вилоят Кенгаши томонидан шу каби қатор чекка ҳудудлардаги аҳволни жойида ўрганиб, тегишли таъсир чораларини кўриш амалиётига жиддий киришилди.

Диққатга молик факт: бугун вилоятда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 1 миллион нафарга етди. Уларни жисмонан ва маънан чиниқтириш, замон талаби даражасида билим олишлари учун шарт-шароит яратиш, албатта, бандлигини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, жамиятга фойдаси тегадиган кадр сифатида камол топишларига кўмаклашиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Худди шу тамойил мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда ҳам ўз ифодасини топган. Шу ўринда баъзи статистик маълумотларни келтириб ўтсак.                               

Вилоят шаҳар-туманлари миқёсида 2019 йилнинг ярми даврида жами  11582 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиб, 5119 нафар йигит-қиз турли касб-ҳунарга ўқитилди, 1515 нафари ҳунармандчиликка жалб этилди. Биргина “Ёшлар –келажагимиз” жамғармаси томонидан ёш авлоднинг 383 нафари моддий қўллаб-қувватланиб, ўз бизнес лойиҳаси, стартапларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан умумий қиймати 87 миллиард 965 миллион сўмлик банк кредити билан таъминланган.

Вилоятда 2019 йил учун тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан 125 та ёш тадбиркорлик субъектига 24 миллиард 287 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилгани туфайли жойларда 832 та янги иш ўрни яратилди. Бухоро шаҳрида ташкил этилган коворкинг маркази, Вобкент, Пешкў, Шофиркон ва Олот туманларида ўз фаолиятини бошлаган “Ёшлар меҳнат гузарлари” ҳам ёшларни ижтимоий фаолиятга жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.

Ёшларни спортга жалб этиш мақсадида вилоятнинг 40 та нуқтасида ёш тадбиркорлар томонидан кичик спорт заллари ва сунъий қопламали министадионлар барпо этишга киришилган. Уларнинг 14 таси битай деб қолган. Вилоятдаги бир қатор умумтаълим мактабларини мусиқа, санъат, спорт, ахборот коммуникацион технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 1,2 миллиард сўм ажратилганлиги ҳам эзгу мақсадларимиз рўёби, албатта.

  • Кўрилди
    167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+