O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Гулистонда 147 нафар хотин-қиз ишли бўлди

12.08.2019, 17:17

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Гулистонда 147 нафар хотин-қиз ишли бўлди

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 64 нафар хотин-қизга 246 млн сўмлик кредит олишга кўмаклашди. Натижада 147 та янги иш ўринлари яратилиб, гулистонлик аёллар доимий иш билан таъминланди.

Бу ҳақда партия вилоят ва Гулистон шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида “Бугуннинг тадбиркор аёли” мавзусида ташкил этилган маҳорат дарсида маълум қилинди.  

“Бўстон” МФЙда яшовчи тадбиркор Санобар Жўрабоева хонадонида ўтказилган тадбирда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган уюшмаган ёшлар, тадбиркорлик қилиш истагида юрган хотин-қизлар қатнашди.

Санобар Жўрабоева асли шифокор. Кўп йиллар соҳада самарали фаолият юритиб пенсияга чиққан аёл турмуш ўртоғи билан бамаслаҳат уй шароитида дуккакли маҳсулотлар ва зираворларни қадоқлаб маҳаллий бозорга олиб чиқишди.

“Чиройли, бежирим идишларга қадоқланган маҳсулотларимиз дастлабки кунданоқ ўз бозорларимизда харидорларини топди. Аста-секин қандолат маҳсулотлари, қуруқ меваларни қадоқлашни ҳам бошладик. Шукрки, натижа ёмон эмас, яхшигина даромад оляпмиз”, – дейди Санобар опа.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири С.Бабаеванинг айтишича, партия С.Жўрабоевага “Микрокредитбанк” вилоят филиалидан 22 млн сўмлик кредит олишга кўмаклашган. Натижада “EXCLUSIVE MARKETING ART” МЧЖга асос солинган. Асосийси, қадоқлаш мосламасини сотиб олган тадбиркорнинг ишлари янада юришиб, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги сертификатланган маҳсулотга қўшни Қозоғистондан талабгорлар кўпайган.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида тадбиркор аёл уй шароитида ҳам қандай қилиб самарали натижага эришганлиги ҳақида иштирокчиларга сўзлаб берди.

“Бугунги кунимиз ниҳоятда самарали бўлди, – дейди И.Ҳусаинова. – Санобар Жўрабоеванинг фаолияти кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Муҳими, инсонда истак, интилиш бўлса бас. Оиласи фаровон, турмуши тўкин бўлишига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик”.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+