“Бизда сиёсий партия борми? Ёки улар фақат сайловолди қишки уйқудан уйғонишадими?” номли мақолага РАДДИЯ

13.08.2019, 19:37

“Бизда сиёсий партия борми? Ёки улар фақат сайловолди қишки уйқудан уйғонишадими?” номли мақолага РАДДИЯ

“Даракчи” газетасининг 2019 йилнинг 27 июнь № 26(1053)-сонида журналист-блогер Тошпўлат Раҳматуллаев қаламига мансуб мақола чоп этилган. Муаллиф ушбу мақолани ӯзининг блогида жорий йил 11 август куни қайта жойлаштирибди. Унда муаллиф мавзуга умумий-назарий жиҳатдан ёндашиб, сиёсий партияларнинг вазифалари, жамиятда тутган ўрни борасида фикр билдирган. Хатбошиларнинг аксарияти “лозим”, “керак”, “иборат” тарзидаги тавсиявий характерда якунланганини инобатга олсак, муаллиф мазкур материални тайёрлашда жаҳонда мавжуд сиёсий партиялар тажрибасига таянгани ва мутлақо мустақил нуқтаи назари ҳосиласидан келиб чиқиб ёзгани аёнлашади.

Шулар баробарида Т. Раҳматуллаев бутун мақола мобайнида фикрларини умумий тарзда билдириб келиб, сўнгида айрича мисол келтиради. Яъни:

“...Яқинда интернетда ўзига хос бир хабар тарқалди. Унда айтилишича, Жиззах вилояти фермерлар кенгаши раҳбари туманларга хат юбориб, Экологик партияга ҳар бир тумандан 50 кишини аъзо қилишни сўраган. Энг қизиғини эшитинг. Экологик партияга фермерларни аъзо қилиш ҳақида хат чиқарган вилоят фермерлар кенгаши раисининг ўзи ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси. Энди ўзингиз хулоса чиқараверинг...” дея хулоса ясаган.

Ушбу ажратилган контекст юзасидан шуни маълум қиламизки, ижтимоий тармоқларда ҳақиқатан ҳам “Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ҳудудларга Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо қабул қилишда амалий ёрдам бериш бўйича хат чиқарилган” деган мазмундаги маълумотлар тарқалган эди. Шундан сўнг маълумотлар қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги бўйича кўплаб баҳс-мунозаралар юзага келди.

Лекин, Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг расмий хати ушбу маълумотлар ғирт бўҳтон, асоссиз эканига ойдинлик киритди. Унда Кенгаш раиси А. Эшматов томонидан аъзо қабул қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатма берилмаганлиги аниқ баён этилган. Мазкур хат Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши веб-сайтида, O‘zLiDeP расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларлардаги саҳифаларида (facebook, telegram, twitter,) изоҳи билан чоп этилди. Тушунмовчиликнинг олдини олиш мақсадида ўз вақтида расмий муносабат билдирилди.

Т. Раҳматуллаев эса ушбу мавзу юзасидан тарқатилган маълумотлар даврийлигининг охирига етмасдан бирламчи пала-партиш хулосага келган ҳамда уни кўпминг тиражли газетада эълон қилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Т. Раҳматуллаевни айни масалага бирёқлама ёндошган ва ОАВ соҳасига оид профессионал касб фаолияти мажбуриятларини тўла бажармаган, деб ҳисоблаймиз.

  • Кўрилди
    1668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Dodji2019-08-14 17:10:11

Bizga va'da berilgan "Kelajak deputatlari" loyihasini kutyapmiz. Yoki loyiha shunchaki qoğozda qoldimi?


нуриддин2019-08-14 12:12:18

Т. Раҳматуллаев сиёсий партиялар фаолиятини эмас, балки, сиёсатни "С"ни тушунмай туриб, сиёсий партияларга ақл ўргатмоқчи бўлибди. "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бугунги кунда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият юритади. ЎзЛиДеПнинг 700 000 дан ортиқ аъзолари бор. ЎзЛиДеП фаолияти билан танишиш, ўзи нима иш қилаётганлигини билиш учун, ЎзЛиДеПга келиб, унинг тузилмалари фаолияти билан танишаман (асосли мақола ёзмоқчи бўлганларга айниқса) деб вақт сарфлаш шарт эмас, агар озгина вақт бўлса унинг веб-сайти материаллари ва расмий нашрига назар солиш етарли бўлади. Агарки, мақсади ижтимоий манипулияция (аҳолининг маълум қатламига ёқадиган асоссиз танқид орқали) бўлмаса... Т.Рахматуллаев Ўзбекистон Сиёсий партияларини ғарб партияларига қиёсламоқчи бўлган. Яъни интернет тармоғи орқали олган саёз таҳлиллари асосида ёндашган. Ўзбекистонда Сиёсий партиялар мажоритар сайлов тизими тизимига мос фаолият юритади. Сиёсий популизм бирламчи эмас. Яъни, бизнинг сиёсий тизимда сиёсий партияга эмас, шахсга овоз берилади... Сиёсий партиялар Давлат бюджетидан молиялаштирилади.., сиёсий партиялар ҳукуматни шакллантирмайди... ва ҳак. Демак, ушбу омилларни инобатга олмай қиёслаш ва асоссиз танқид қилиб, очко олишга ўриниш ноўрин. Биринчидан, А. Эшматов - Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисига келсак. А.Эшматовда аввало, на Кенгаш раиси ва на ИжроҚўм аъзоси сифатида бу мазмундаги хатни ёзиш ваколатига эга эмас. Иккинчидан, унинг чоп этилган расмий хати(баёноти) ушбу маълумотлар ғирт бўҳтон, асоссиз экани (хат сохталаштирилганлигига)га ойдинлик киритди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+