Видео: Партия ҳудудий ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида тренерлар ўқиши бўлиб ўтмоқда

14.08.2019, 10:22

Видео: Партия ҳудудий ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида тренерлар ўқиши бўлиб ўтмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида партия ҳудудий ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида тренерлар ўқиши бошланди.  

Ўқув яқинлашиб келаётган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,  Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда самарали иштирокини таъминлаш, O‘zLiDePнинг сайловолди дастурлари ва асосий ғоялари, сайловларда иштирокини самарали ташкил этиш усуллари, замонавий сиёсий PR-технологияларга оид билимларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этилди.

Ўқувга Давлат бошқарув академияси профессор ўқитувчилари, малакали соҳа вакиллари, сиёсатшунос олимлар ва таниқли менторлар таклиф этилган.

Мазкур машғулотлар ушбу йўналишдаги ўқувларнинг биринчи босқичи ҳисобланади. 8 кун давомида ноанъанавий педагогик технологиялар асосида “Партия ва номзодлар имижини шакллантириш”, “Самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш”, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш”, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” “Сайловчиларнинг диққатини жалб этиш усул ва воситалари” каби қатор мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади.

Ўқувнинг иккинчи босқичида эса мазкур машғулотларда малакасини оширган тренерлар ўз ҳудудларида партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари масъул ходимларини ҳамда сайловда бевосита иштирок этувчи номзодларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва ваколатли вакилларини ўқитишида бевосита иштирок этадилар.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+