Қўнғиротлик депутатимиз сайловчиларга ҳисобот берди

14.08.2019, 17:31

Қўнғиротлик депутатимиз сайловчиларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси З.Сейдуллаева “Таллық” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.    

Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Депутатнинг айтишича, ўтган давр мобайнида фуқаролар томонидан ичимлик суви, газ босимининг пастлиги, электр таъминотидаги узилишлар, уй-жой ва бандлик масалаларига оид 30 га яқин мурожаат келиб тушган.  Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ортиқча вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга сўров юборилган.

“Кўп йиллардан буён “Сейтжанов” кўчасида яшовчи кўп сонли хонадон эгалари ичимлик суви муаммосидан қийналаётган эди. Бу масала бўйича туман ҳокимлиги ва туман сув оқава тармоқлари бўлимига депутатлик сўрови юбордик. Ҳайрият ҳаракатларимиз зое кетмади, муаммо ижобий ҳал килиниб, ҳудудга 1,5 км узунликдаги сув қувирлари тортилди”, – дейди З.Сейдуллаева. 

“Таллық” МФЙда яшовчи Н.Джапакова 4 нафар фарзанди билан ижарада яшайди. Шу боис, у кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бериладиган уй-жойлардан олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Бу масалада тегишли ташкилотларга депутатлик сўров юборган эдик. Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Н.Джапакова давлатимиз томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бериладиган уй-жой билан таъминланди”, – дея қўшимча қилди у.

 Учрашувда сўз олган “Таллық” МФЙ котиби П.Қазақбаева халқ вакилининг депутат сифатида олиб борган ишларига ижобий баҳо бериб, ҳозирги кунда маҳалла ҳудудида ечимини кутиб турган кўплаб долзарб муаммолар борлигини айтди. Депутат ушбу муаммоларни тегишли тартибда кўриб чиқишни ва назоратга олишини маълум қилди.    

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+