O‘zLiDeP депутати мурожаатидан сўнг чортоқлик тадбиркорга туман ҳокими 40 сотих жой ажратиб берди

14.08.2019, 17:34

O‘zLiDeP депутати мурожаатидан сўнг чортоқлик тадбиркорга туман ҳокими 40 сотих жой ажратиб берди

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тадбиркорларнинг улуши тобора ортиб бормоқда.

O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши томонидан ўтказилган очиқ мулоқот чекка-чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорлик фаолиятини янада тараққий эттириш, айниқса тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга қаратилди.

Тадбирда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифалар бўйича батафсил тўҳталиб ўтилди.

Очиқ мулоқотда Чортоқ тумани ҳокими, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифларини атрофлича ўрганиб чиқди. Тадбиркор Дилшоджон Ортиқовнинг мурожаати жойида ҳал этилиб, унга туманнинг “Бешкапа” МФЙ ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи учун 40 сотих жой ажратиладиган бўлди.

- Икки йилдан буён ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун жой ажратиш масаласи ҳал бўлмай келаётганди. Бугунги очиқ мулоқотда ушбу масалани туман ҳокими томонидан ҳал этиб берилди, – дейди тадбиркор Д.Ортиқов. - Ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, металл труба маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва натижада 8 нафар қишлоқ аҳолиси бандилигини таъминлашни режалаштиряпмиз.

Шунингдек тадбиркорлар томонидан фаолиятларини ривожлантириш учун ер ва бино ажратиш, кредит ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасидаги мурожаатлари туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, тез фурсатларда ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Маълумот учун Чортоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 2019 йил давомида амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати 265,1 млрд. сўмга тенг 65 та лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалари

ва фермерлар билан

ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    1496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+