Кичик саноат зоналарида зарур шароитлар нега яратилмаган? (+ВИДЕО)

15.08.2019, 10:16

Кичик саноат зоналарида зарур шароитлар нега яратилмаган? (+ВИДЕО)
Жиззах вилоятида 13 та кичик саноат зоналари ташкил этилган. Уларнинг умумий ер майдони 120,7 гектарни ташкил этади. 
 
Кичик саноат зоналарида 2018-2020 йилларда умумий қиймати 960,9 миллиард сўмлик 68 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар қиймати 92,2 миллиард сўмлик 33 та лойиҳа ишга туширилди. 45 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 298 та янги иш ўрни яратилди. 
 
ВИДЕО:
 

 
Ушбу лойиҳалар ҳисобига 2018 йилда 15,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 208,8 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. Шунингдек, 2019-2020 йилларда умумий қиймати 868,7 млрд. сўмлик 38 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 1759 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 23 та инвестиция лойиҳаларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 
 
Вилоят кичик саноат зоналарида жорий йилда умумий қиймати 148,8 миллиард сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиб, 332 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шундан қиймати 108,4 миллиард сўмлик 6 та лойиҳа йилнинг биринчи яримида амалга оширилиши керак эди. Бироқ шу даврда қиймати 1,8 миллиард сўмлик 3 та лойиҳа амалга оширилган холос. 
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйишда амалга оширилаётган ишлар ва тўсиқ бўлаётган камчиликларни бартараф этиш мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақида сўз борди. 
 
Тадбирда партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, тадбиркорлар иштирок этиб, кичик саноат зоналарини ривожлантириш ишлари танқидий таҳлил қилинди. 
 
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Холбўтаев, партия вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси Эркин Холматов ва бошқалар кичик саноат зоналарида лойиҳаларнинг белгиланган муддатда ишга тушмаётганига транспорт, муҳандислик, ишлаб чиқариш инфратузилмалари ва бош режалар билан таъминланишдаги йўл қўйилаётган камчиликлар сабаб бўлаётганига алоҳида эътибор қаратди. 
 
Жумладан, вилоятдаги 13 та кичик саноат зонасидан атиги 4 таси инфратузилмалар билан таъминланган бўлиб, қолган 9 та ҳудудда бу соҳада белгиланган иш тўлиқ бажарилмаган. “Арнасой”, “Дўстлик”, “Даштобод”, “Зарбдор”, “Зафаробод”, “Пахтакор”, “Янгиобод” ва “Жиззах шаҳар” кичик саноат зоналарида электр энергияси тармоқларини тортиш ва реконструкция қилиш ишлари тўлиқ бажарилмаган. Табиий газ тармоқлари, автомобил йўлларини янгидан тортиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш ишларини бажаришда ҳам камчиликлар мавжуд. 
Очиқ мулоқотда кичик саноат зоналарининг 27,4 километрлик ичимлик суви, 20,9 километр масофадаги канализация тармоқларини янгидан тортиш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича режалаштирилган ишлар бошланмагани, 1,8 километрлик алоқа тармоқларидаги ишлар атиги 7,9 фоизга бажарилгани жиддий танқид қилинди. 
 
Тадбир якунида кичик саноат зоналари инфратузилмасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. 
  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+