Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ННТлар фаолиятини ўрганмоқда

15.08.2019, 17:46

Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ННТлар фаолиятини ўрганмоқда

Жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва дўстлик уйлари,  фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаолиятини ўрганиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида иш бошлади.

“Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ва уларнинг  самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база такомиллаштириб, фаолиятлари кун сайин ривожланиб бормоқда, - дейди ЎзННТМА Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Насимжон Алимов. Айнан бу борада жойлардаги муаммо ва таклифларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларга барҳам бериш, галдаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ўрганишларни бошладик”.

Шу куннинг ўзида “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ҳам бўлиб ўтди. Иштирокчилар ННТлар фаолиятига оид ишлар ва лойиҳалар тақдимотини  ўтказишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Хоразм вилоятида ННТлар фаолиятини ўрганиш баробарида жойларда улар фаолиятини янада ривожлантириш, аниқланган мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш борасида керакли тавсияларни беришди.

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ вакиллари Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида учрашув ташкил қилиниши режалаштирилган. Унда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар борасида ўзаро фикр юритадилар.

                                                                                   Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+