O‘zLiDeP ёшлар учун “QQAVTOTEXXIZMET” корхонасига саёҳат уюштирди

16.08.2019, 09:52

O‘zLiDeP ёшлар учун “QQAVTOTEXXIZMET” корхонасига саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия “Ёшлар қаноти” фаоллари учун “QQAVTOTEXXIZMET” корхонасига саёҳат уюштирди.

Бундан кўзланган мақсад – ёшларни корхона қошида фаолият юритаётган БПТ фаолияти билан яқиндан таништириш, йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, партияга хайрихоҳ ёшларни O‘zLiDeP сафига жалб этиш, шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳақида уларга кенгроқ маълумотлар беришдан иборат бўлди.

“Гувоҳи бўлганингиздик, корхонамизда сўнгги йиллари ишлаб чиқарилаётган “Malibu-3”, “Nexia-3”, “Tracker”, “Motorola” автомобильлари келтирилган. Корхонамиз асосан диллер сифатида аҳолига хизмат кўрсатади. Қолаверса, авто цехимизда таъмирга муҳтож ҳолатга тушиб қолган машиналар ҳам таъмирланади”, – дейди корхона бош менеджери А.Муратбаев.

“Кейинги йил автотранспорт коллежини тамомлайман, – дейди партия “Ёшлар қаноти” фаоли С.Султабаев. – Болаликдан автомобилларга қизиқишим баланд бўлгани сабабли, 3 ойдан буён ушбу корхонада иш ўрганяпман”.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    897
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-08-16 15:12:27

Ешлар учун кургазмали семинарлар, йирик тадбиркорларга саёхатлар килиш уларнинг тадбиркорликка кизикишларини уйготади албатта. Мингта эшитгандан битта курган афзал. Партиямиз сафи талапчанг, дунё караши кенг, изланувчанг ёшлар билан туликтирилиб борилса нур устига нур булари сузсиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+