Хаста кўнгиллар қувончга тўлди

16.08.2019, 17:35

Хаста кўнгиллар қувончга тўлди

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказди.   

Тумандаги “Полвон ота” тўйхонасида ташкил этилган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари таклиф этилди.

“Рафиқам мана уч йилдирки ногиронлиги сабаб тўшакка ётиб қолган. Шу вақтга қадар кўча-кўйга, тоза ҳавога олиб чиқишда қийналар эдик. Ўзи ҳам жуда сиқиларди. Бугун барчамиз шодмиз, боиси депутат кўмагида рафиқамга ногиронлик аравачаси топширилди. Энди у ҳам бошқалар каби хоҳлаган жойига сайр қилади”, – дейди Қадамбой ота Шихов.

“Оддий одамларни хурсанд қилиш, мушкулини осон қилиш бизнинг асосий вазифамиз, – дейди халқ вакили Г.Матмуратова. – Ҳамкор ташкилотларимиз ва партия фаолларидан жуда миннатдорман. Чунки ҳар бири ўз ёрдамини, кўмагини аяшмади”.

Мардонбек АБДИРАИМОВ,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши

aппарат раҳбари

  • Кўрилди
    129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+