Сайловолди дастуримиз қанчалик халқчил бўлса одамларга тушунтириш шунчалик осон бўлади

16.08.2019, 17:42

Сайловолди дастуримиз қанчалик халқчил бўлса одамларга тушунтириш шунчалик осон бўлади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ташкил этилган тренерлар ўқишининг республика босқичида иштирок этаётганимиз айни муддао бўлди.

Саккиз кун давом этадиган мазкур ўқувнинг биринчи босқичида партиянинг марказий ва ҳудудий кенгашлари вакиллари Ўзбекистон миллий университетида 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда 35 нафар малакали мутахассис ва профессор-ўқитувчилардан зарур билим ва кўникмаларни ўрганяпмиз.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, ушбу ўқувлар бежизга ўтказилмаяпти. Сабаби бу йилги бўлиб ўтадиган сайловлар мутлақо бошқача муҳитда ўтказилиши барчамизга маълум. Бунинг асоси сифатида шу нарсани айтиб ўтиш жоиз деб ўйлайман. Бу йилги сайловлар жамият ҳаётида очиқлик, одамларимиз фаол кириб келаётганлигида, бўлаётган жараёнларга ҳар бир фуқаро томошабин бўлмасдан ўзининг аниқ бир муносабатини билдираётганлигида кўриш мумкин. Бунда албатта, интернет ва ижтимоий тармоқларнинг қанчалик муҳим рол ўйнаётганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Ҳар бир фуқаро очиқ, эркин, қўрқмасдан ўз фикрини билдираётганлиги эса аҳолининг қанчалик сиёсий фаоллиги ошганлигида ҳам кўриш мумкин.

Қолаверса, бу галги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишининг яна бир ёрқин далилидир.

 Бу билан барча сиёсий партияларга кўплаб имкониятлар эшигини очиб берганлигида, тенг ҳуқуқ яратиб берилганлигида кўриш мумкин. Шу билан бирга сайловчиларни ҳам ўз танловини қабул қилишда кенг имконият яратиб берилмоқда. Мана шундай жараёнга кириб келаётган эканмиз, бизнинг партиямиздан ҳам катта масъулиятни, фаолликни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан бу каби ўқувларнинг ташкил этилиши жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз. Бу ўқувларимизда малакали, тажрибали соҳа мутахассислари жалб қилингани ва улардан сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча саволларимизга аниқ жавоблар олаётганлигимиз ўз самарасини беради.

Мазкур ўқув семинарларимиз уч йўналишда олиб борилиб, биринчи йўналишига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Партиямиз учун энг муҳим бўлган масала албатта бу - Сайловолди дастуримиз ҳисобланади. Сайловолди дастуримиз қанчалик халқчил, ҳаммага тушунарли, оддий-содда тилда бўлса сайловчиларимизга тушунтиришимиз шунчалик осон бўлади.

Партия ўз олдига қўйган асосий вазифлар орасида иқтисодий йўналишда амалга ошириладиган ишлар, хусусан, тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш борасидаги ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини амалиётга жорий этиш вазифаларга бирламчи эътибор қаратилган. Зеро, Президентимиз қайд этганидек, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади. Партиямиз ушбу ғояни ўзининг бош шиори сифатида қабул қилиб олган.

Табиийки мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш партиянинг мафкуравий йўналишдаги фаолиятини кучайтиришни талаб этади. Шу мақсадда ўқувларда теренерларга мафкуравий йўналишдаги фаолиятни қандай кучайтиришимиз, нималарга урғу беришимиз кераклиги борасида аниқ йўналишларни белгилаб олдик.

Гулмира АМИРОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турсунпулат2019-08-18 23:20:51

Хакикатдан хам бу йил булиб утадиган сайловда муносиб вилоят, туман ва шахарга фидойи хизмат киладиган номзодларни куйишимиз хамда номзоди куйилаётган хар бир номзодларга халкимиз учун колаверса юртимизнинг равнаки учун фидойи хизмат килишимиз кераклигини сингдириб таргибот ва ташвикот ишларини янада хам кучайтиришимиз шарт ва зарур


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+