Тренерлар ўқишида сайловларда қандай сиёсий технологияларни қўллаш мумкинлиги ўргатилмоқда

16.08.2019, 17:43

Тренерлар ўқишида сайловларда қандай сиёсий технологияларни қўллаш мумкинлиги ўргатилмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида тренерлар ўқишининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Уч йўналишда олиб борилаётган семинарнинг иккинчи йўналишида партия фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш масаласига қаратилган. Зеро бугун шиддат билан ўзгараётган ахборот технологиялари асрида бу жуда муҳим. Сиёсий ва ПР технологиялар, паблисити асослари, сиёсий партия ва унинг фаоллари учун зарур бўлган имижмейкинг ва бошқа замонавий технологиялар атрофлича ўргатилмоқда.

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро интернет ва ижтимоий тармоқлардан ҳар хил йўналишдаги мавзуларга ўз фикрларини билдираётгани, уларнинг қанчалик фаоллигини, барча масалалар ушбу тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётганлигини барчамиз кўриб, кузатиб турибмиз. Шунинг учун ҳам ушбу йўналишда ишлашимизни яна бор мажбур қилмоқда.

Бугунги ўқувимизнинг муҳим жиҳати ҳам шундаки, ушбу интернет ва ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш учун қандай ПР технологияларни қўллаш мумкинлиги, улардан қандай фойдаланиш борасида  тажриба алмашиб оляпмиз, бу борада аниқ таклифлар ҳам билдириб ўтилди. Бугунги кунда партиямиз имижи қандай бўлишлиги, бизнинг асосий устувор вазифамиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш экан тадбиркорлар партияси қандай бўлиш кераклиги борасида ҳам тушунчага эга бўлдик. Бу каби масалаларда ишлашда бир қатор тажрибали соҳа мутахассислари ҳам назарий ҳам амалиёт билан ўргатишди.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоира Ҳасанова2019-08-19 10:17:25

Ўйлаймизки, мана шундай ўқув-семинарлар, тренинглар кўпроқ ўтказилиши бу йилги сиёсий жараёнларда ўз натижасини беради. Хамма семинар иштирокчиларига муваффақият тилаб қоламиз!


Зухра Хайдарова2019-08-17 19:57:12

Бу йилги сайлов жараенлари утган сайловлардан фарк килишини инобатга олсак бундай укишлар ни булаетган хаммамиз учун керак


Олим 2019-08-16 18:10:42

Хатолар жуда кўпку матнда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+