Видео: Сирдарёлик ёшлар парламентга саёҳат уюштирди

19.08.2019, 17:37

Видео: Сирдарёлик ёшлар парламентга саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ёш йигит-қизлар  учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига саёҳат уюштирди.

Ташриф чоғида ёшлар мамлакатимизда парламент тарихи,  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшларга доир ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларида ёшлар таклифларини шакллантириш,  қонунлар мазмун-моҳияти, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг роли билан танишди.

ВИДЕО:

Ёшлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокидаги “Парламент ва ёшлар” мавзусидаги давра суҳбатининг фаол иштирокчисига айланди. Суҳбат саволларга бой, қизғин тарзда  кечди.

Шундан сўнг йигит-қизлар Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Хадича Имомованинг “Наврўз” оилавий ишлаб чиқариш корхонасида бўлишди. Корхонада яратилган шарт-шароитлар, таҳсинга сазовор ютуқлар билан танишди.

Машҳур бренд асосида фаолият юритаётган мазкур корхонада  500 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланган. Корхонада 82 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилаяпти. Салқин ичимликлар, болалар гигиеник воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотлари шулар жумласидандир.

 –Бугунги тадбиримизда шижоатли, тажриба алмашишга, сиёсий билимларини янада оширишга чанқоқ ёшлар қатнашаётганлиги бизни мамнун қилади, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев. – Олий Мажлисда бўлган мазмунли, эсда қоларли суҳбатлар, “Наврўз” оилавий корхонаси фаолияти билан танишув, мулоқотлар уларнинг келгусидаги фаолиятининг ривожида катта кўмак, йўналиш беришига шубҳа йўқ.

Холйигит ОРТИҚБОЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    2149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хамрокулов Жамолиддин Жахонгирович2019-08-21 18:56:43

А что молодёжь Навои такие экскурсии не устраиваете. Постоянно обещание да обещания!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+