O‘zLiDeP тарафдорлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда

20.08.2019, 15:05

O‘zLiDeP тарафдорлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари Тўрақўрғон туманидаги “FT TEXTILE GROUP” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашувда мамлакатимиздаги кўппартиявийлик тизими, O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари борасида батафсил сўз юритилди.

Таъкидлангинидек, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнес вакиллари ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш ва қулай бизнес муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳудудларда экспортбоп, импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош корхоналар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Вилоятда фаолият юритиб келаётган “FT TEXTILE GROUP”  МЧЖ ҳам ана шундай корхоналардан биридир. Корхонага Германиядан замонавий ип йигирув машиналари, Бельгия, Швейцария, Ҳиндистон ва Туркиядан зарур  ускуналар келтириб ўрнатилиши натижасида йилига 15,6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларни эса Хитой, Россия, Туркия ва Украина мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Натижада бугунги кунда 300 киши доимий иш билан таъминланди.

- Бугун корхонамизга ташриф буюрган O‘zLiDeP вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотдан сўнг ҳеч иккиланмай тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сиёсий саҳнага чиққан мазкур партияга аъзо бўлдим, - дейди “FT TEXTILE GROUP”  МЧЖ раҳбари Зафаржон Раҳимов. – Албатта, мен биргина аъзолик билан тўхтаб қолмай, жорий йилда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам муносиб иштирок этмоқчиман. Мақсадим нафақат ўз тадбиркорлигимни ривожлантириш, балки аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга муносиб ҳиссамни қўшмоқчиман.

O‘zLiDeP вакилларининг тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлари давом этмоқда. Тарғибот тадбирлари натижасида партия тарафдорлари сони кун сайин ортиб боряпти.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалари

ва фермерлар билан

ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+