O‘zLiDeP кўмагида хўжайлилик ёшлар тадбиркорлар билан тажриба алмашди

20.08.2019, 15:23

O‘zLiDeP  кўмагида хўжайлилик ёшлар тадбиркорлар билан тажриба алмашди

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан фаол ёшлар учун  “OKS DOOR MEBEL”  корхонасига саёҳат ташкил қилинди.

Бундан кўзланган мақсад эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка кенгроқ жалб этишдан иборат. Дастлаб “Ёшлар қаноти” фаолларига корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, харидор боплиги, иш жараёни билан яқиндан танишди.

– Корхонамиз 2007 йилдан буён  мебел, эшик ва ромлар, темир дарвоза каби 80 хилдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариб келмоқда, – деди  корхонанинг иш юритувчиси Р.Шразаддинов. - Даставал 8 нафар киши билан иш бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда 30 дан зиёд ёшларимиз доимии иш билан таъминланган. Цехимизда ёғоч ва темир маҳсулотларни махсус Хитой давлатидан олиб келинган ускуналарда кесиб олиниб сўнгра ишлов берилади.

Хўжайли туманида ҳам корхонамиз филиали иш олиб бормоқда.  Ҳозирги кунда Мўйноқ туманидаги объектлар учун ҳам буюртмалар олиб қўйилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман Бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан ўзгача бўлиш учун биз кўпроқ миллийликка  урғу берганмиз. Қолаверса, ҳозир биласиз қаерда рақобат кучли бўлса, шу ерда ривожланиш, ўсиш бўлади.     

Саёҳат давомида ёшларга корхонадаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг иш жараёни, маҳсулотлар сифати бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ушбу корхонада ишлаш истагини билдирган ёшлар иш билан ҳам таъминланди.    

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-08-21 13:37:55

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими молодец!!! Ешлар билан ишлашда сизларга куч кувват тилаймиз. Партиямизга купрок ешлар жалб килинса, яхши фикр тилак истактаклифларнинг барчаси шу ешлардан чикади. Ахир улар хозирги замон ешлари да.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+