“Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди (+видео)

20.08.2019, 18:11

“Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди (+видео)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Чилонзор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим 5 та ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди.

Унда Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган мактаб ўқувчилари, партия фаоллари, депутатлар, Мудофаа вазирлиги ходимлари  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб мусобақаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олган партия фаоллари ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим 5 та ташаббуснинг айнан 2 йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратишга қаратилганлиги, унинг ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий спорт иншоатлари, ихтисослашган махсус спорт мактаблари барпо этилаётганлиги, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш борасида амалий ишлар йўлга қўйилаётганлиги қайд этилди.

O‘zLiDeP ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда 5 та муҳим ташаббус доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Андижон, Навоий, Самарқанд, Сирдрё вилоятларида ёшлар, хотин-қизлар иштирокида кенг кўламда тарғибот тадбирлари ўтказди. Партия бундан кейин ҳам мазкур йўналишдаги ишлар бардавом бўлишига барча саъй-ҳаракатларини йўналтиради. 

Хусусан, партия келгусидаги сайловларда иштирок этиши учун ишлаб чиқаётган янги сайловолди дастури лойиҳасида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар томонлама ривожланган ва соғлом ёш авлодни, юртига содиқ, ҳақиқий ватанпарвар, ривожланган бозор муносабатлари ҳамда фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга оид бир қатор вазифаларни белгилаб олмоқда.

Очилиш маросимидан сўнг, жамоалар шартлар бўйича беллашишга киришишди. Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган саккиз нафар жамоалар жами 8 та шарт бўйича баҳсларда қатнашишди ҳамда ғолиблик сари интилишди.

Бир-биридан қизиқарли кечган баҳсларда иштирокчиларнинг жисмоний, ҳарбий тайёргарлик ҳолати синовдан ўтказилди ва ҳакамлар ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

“Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси якунида ғолиб ва совриндор жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда энг чаққон, ҳарбий ва жисмоний тайёргарлиги юқори бўлган жамоалар 1,2,3 ўрин ва бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди. Ғолибларга ҳомийлар, O‘zLiDeP ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    1022
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+