O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 5 нафар оқдарёлик хотин-қизларга бизнесини бошлашга кўмаклашди

20.08.2019, 18:18

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 5 нафар оқдарёлик хотин-қизларга бизнесини бошлашга кўмаклашди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорлик ва фермерлик ривожи - фаровон ва бахтли ҳаёт барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида асосан маҳаллалар билан ҳамкорликни янада яхшилаш ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш масалалари муҳокама этилди.

- Партия хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маьнавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, айниқса, энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни ҳам тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эьтибор қаратмоқда, - дейди O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари У.Шодмонова. – Бу борада Оқдарё туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳамкор ташкилотлар билан “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар давомида ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга бизнес режалар тузиш, тижорат банкларидан кредитлар олиш ва қайтариш тартиблари тўғрисида мастер  класслар ташкил қилдик ва уларга йўналиш ва тушунчалар бердик.

Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида фаол иштирок этган 5 нафар хотин-қизлар тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишди. Бунинг натижасида 50 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилди.

- Партиянинг лойиҳаларида қатнашиб ўз бизнес кўникмаларимизни шакллантирдик, тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўрганидик, - дейди оқдарёлик хусусий тадбиркор М.Ашурова. – Партия кўмагида тижорат банкларидан 20 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим. Ушбу маблағ ҳисобидан ўз фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман, қўшимча иш ўрин яратишни мақсад қилганман.

Шунингдек, тадирда кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорлардан Мавлуда Ашурова, Гулноза Эргашова, Сабоҳат Нажмиддиновалар ўз фаолияти ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

  • Кўрилди
    847
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+