Халқаро стандартлар сари шаҳдам қадамлар

21.08.2019, 16:39

Халқаро стандартлар сари шаҳдам қадамлар

Тарихан қисқа давр ичида жонажон Ватанимиз ҳар соҳада илдамлаб бораётганлигини ҳар қадамда гувоҳи бўлиб, кўзларимиз қувонмоқда. Айниқса охирги уч йил давомида юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишларнинг ўта қисқа вақтларда амалга оширилаётганлиги хорижий экспертлар, халқаро жамоатчилик институтлари, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларимиз, энг асосийси аҳолимиз томонидан юксак даражада эътироф этилмоқда.

Барча соҳалар каби техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш, уларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида аҳолимизга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларнинг етказиб берилиши билан бирга республикамизнинг экспорт салоҳияти сезиларли даражада ошмоқда. Рақамларга юз тутадиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 7 фоиз, экспорт ҳажми эса 127 фоизни ташкил этганлигининг ўзи юқоридаги фикрларимизга яққол далили бўла олади.

Ушбу кўрстакичларнинг негизи ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни жорий қилиш, соҳага инновацион технологияларни киритиш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш масалалари билан чамбарчас боғлиқ десак муболаға бўлмайди.

Стандартлаштириш соҳасини янада жонлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш каби масалаларни ечиш борасида муҳатарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 15 август куни “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатнинг айрим жиҳатларига эътиборимизни қаратамиз. Қарорга кўра “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига айлантирилиши ҳамда
2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида халқаро ташкилотларнинг стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат “UzTest” давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини ташкил этиш белгилаб қўйилди. Бу ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган масҳулотларни ҳар томонлама синовлардан ўтказиш имконини яратади.

Айтиб ўтиш жоизки, шу кунгача айрим турдаги синов ишлари хорижий давлатлардаги махсус лабораторияларда ўтказилиб келинади. Эндиликда маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, хусусан, тадбиркорларимиз ортиқча оварагарчиликсиз, ўзимизининг миллий валютамиз эвазига қисқа муддатларда тегишли синовларни ўтказган ҳолда тегишли мувофиқлик белгиларини олишлари мумкин бўлади.

Ушбу қарорнинг яна бир эътиборли жиҳати бошқарув тизимида давлатнинг иштирокини камайтириш, марказлашган бошқарув сиёсатидан воз кечиш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш, мақсадида 2019-2020 йилларда “UzTest” давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини чет эл ва маҳаллий инвесторларга реализация қилиш, шу жумладан, уларнинг негизида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилади. Бунда маҳсулот сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш идоравий бўйсунувидан қатъий назар аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган ижобий синов натижаларига асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу соҳада фаолият олиб борувчи субъектларнинг аккредитация қилинган синов лабораториялари халқаро стандартларга асосан янги синов услубини ўзида жорий этса, уч ой ичида аккредитация доирасини кенгайтириш мажбуриятини олган ҳолда ушбу услуб бўйича мувофиқликни баҳолаш ишларини амалга оширишларига рухсат этилиши тадбиркорлик субъектларнинг ортиқча бюрократик тўсиқларсиз ўз фаолият доирасини кенгайтиришга имкон яратади.

Ҳужжатда соҳа ривожини таъминловчи асосий ресурлардан бўлган мутахассис тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги диққатга сазовар. Унда “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада ҳамда чет эл олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таълим олаётган 3 ва 4-босқич талабалари орасида танлов ўтказиб, уларнинг хорижий мамлакатлар энг илғор илмий-синов лабораторияларида амалиётини ташкиллаштириш ва миллий синов ва калибрлаш лабораторияларига муддатли шартнома асосида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш вазифасининг белгиланиши эса соҳа ривожини таъминловчи асосий ресурс бўлган – кадрлар масаласининг мақбул ечими ҳисобланади.

Қутлимурод БАБАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O’zLiDeP

фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    865
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара2019-08-22 18:10:02

Депутатимиз уз маколасида, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 15 август куни “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қабул қилинган қарори тугрисида аник тушинтириш берилган. Хакикатдан хам конунлар ва карорлар ижроси билан катта ахамиятга эга.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+