Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

22.08.2019, 11:12

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, барча соҳаларда дадил илгарилаб бормоқда.

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби эзгу амаллар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастурида ўз аксини топган.

Бундай ижобий натижалар нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Биргина мисол, куни кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмнинг эътироф этишича, Ўзбекистон ўзининг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар дастурида, хусусан иқтисодий соҳада муҳим натижаларни қўлга киритди, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, меҳнат ҳуқуқлари ва суд-ҳуқуқ соҳасида жиддий ютуқларга эришди. Пул-кредит сиёсати, солиқ сиёсати ва бизнесни тартибга солиш шулар жумласидандир.

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Бу йил халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида кенг нишонланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳам энг чекка ҳудудларга ташриф буюриб байрам олдидан жойларда мустақилликнинг халқимиз ҳаётида нечоғлик аҳамият касб этиши, ортда қолган йиллар давомида қўлга киритилган ютуқлар, олиб борилган ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган туркум тадбирларда иштирок этмоқда.

Учрашувларда, юртимизда охирги йилларда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгаргани, бу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётгани, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича қилинган ишларни конкрет далил ва мисоллар, чуқур илмий таҳлиллар орқали аҳолига етказилмоқда.

Тарғибот тадбирларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ билан бевосита учрашувлар давомида ушбу дастурлар доирасида эришилган улкан ютуқларимиз ва натижаларимиз билан бир қаторда аҳолининг мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмаслиги, кейинги йилларда яна нималарга эътибор қаратишимиз лозимлиги борасида ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, бугун ҳар бир юртдошларимиз қалбида юртимизнинг улуғ байрамига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга қаратилган эзгу ҳаракат бор десак тўғри бўлар эди ва бунга кундалик ҳаётимизда кўплаб гувоҳ бўлишимиз ва ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Чунки, бизнинг олдимизга қўйган мақсадларимиз аниқ, у ҳам бўлса юртимизда халқимиз учун порлоқ келажак яратиш, халқаро майдонда мавқеимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

 Тоир САЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракциясининг ижрочи котиби

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жовлиев Улуғбек O`zLiDeP Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2019-08-22 15:04:12

Bizning partiyamiz ham hozirgi shijoatini yuqotmasdan yoshlarimiz, ayollarimiz, tadbirkorlarimiz va aholini quyi qatlamlariga yana ham foydali va samarali loyihalarini ko`paytirish zarur.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+