Б.Даулетияров: “Жорий йилнинг ўтган даврига қадар тадбиркорлардан 99 та мурожаат келиб тушди”
26.08.2019, 14:28

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Тадбиркорлар манфаатлари – ҳамиша эътибор марказимизда” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.
Тадбирда кейинги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг бош инспектори Б.Даулетияровнинг айтишича, бугун юртимизда тадбиркорларнинг эркин самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Шу билан бирга режадан ташқари текширувларнинг барча турлари бекор қилинган.
“Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлар томонидан жами 99 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 37 таси қаноатлантирилди ва 35 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Айни пайтда 20 та мурожаат кўриб чиқилмоқда”, – дейди Б.Даулетияров.
Маълум бўлишича, бугун тадбиркорлар билан бўладиган асосий муаммо бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш билан боғлиқ. Шу боис, бу каби муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳудуддаги тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётир.
Тадбир якунида мутахассислар тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида вобкентлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
21.12.2020, 14:53
-
Бухоролик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ҳамда фаолиятлари ўрганилди
02.12.2020, 09:56
-
Шовотда кластер ва фермерлар ўртасидаги муаммолар очиқ мулоқотда муҳокама қилинди
30.11.2020, 18:03
-
Тахиатошда депутатлар ва тадбиркорлар форуми ўтказилди
30.11.2020, 18:00
-
Андижонда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди
30.11.2020, 17:53
Билдирилган фикрлар
Zokir2019-09-10 23:27:26
якка тартибдаги тадбиркорман 1 ярим йилдан буён 2х2 кв метр ерда жойлашган кўчма буткада иш олиб боришим учун Тўрткўл тумани хокими Я.Бабаджанов ордер бермасдан турли хил бахоналарни рукач қилади хаммаси кўзбўямачиликка бўлябдику.
Рахманова Гульнара2019-08-26 16:21:06
Тадбиркорларни хар тамонлама куллаб кувватлаш борасида партиямиз тамонидан амалий ердамлар жойларда уз самарасини курсатмокда. Мурожаатлар уз вактида ва боринча шу жойнинг узида хал килинса албатта максадга мувофик булари сузсиз.