Наманганда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

26.08.2019, 15:23

Наманганда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Шу кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги шодиёналари олдидан байрамолди тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Биргаликда биз кучмиз” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар юритимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида шаҳару-қишлоқларимиз кундан-кунга обод ва кўркам ҳудудларга айланаётганлиги, тадбиркорлик ва хунармандчилик фаолиятлари янада тараққий этиб бораётганлиги, мазкур ислоҳотларнинг таг замирида асосий этибор халқимизни рози қилиш, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга  қаратилганлигини  таъкидлашди.

Бугунги тадбир маҳаллаларимиздаги кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож  аҳоли вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг хаста кўнгилларига қувонч улашди десам хеч ҳам муболаға бўлмайди  дейди, - Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган шаҳар Кенгаши бош мутахассиси Сарвар Шодмонов. - O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан шаҳримиздаги 7 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари берилди. 100 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли вакилларига озиқ-овқат ва кийим-кечаклар тарқатилди. Бунинг учун партия вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тадбир давомида спортнинг бокс, кикбокс ва таэквандо турлари буйича юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёшлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда фаол иштирок этаётган бир қатор бошланғич партия ташкилотлари эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Байрам тадбирида ижро этилган шўх куй-қўшиқлар иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Таъкидлаш керак, мустақиллик байрами муносабати билан вилоятнинг барча туманлар кесимида партия фаоллари томонидан шу каби байрам тадбирлари ўтказилмоқда. 

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+