Иштихонда беш ташаббус доирасида ўтказилган тадбирда 200 га яқин ёшлар иштирок этди
26.08.2019, 16:04
O‘zLiDeP Иштихон туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида ёшлар ўртасида туркум тадбирлар ташкил этилди.
Иштихонлик 200 нафар ёшлар 5 та ташаббус доирасида синхрон сузиш, қўл тўпи бўйича спорт мусобақаларида ўзаро беллашдилар.
“Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Шу нуқтаи назардан партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” барча эътиборни мазкур йўналишга қаратган”,- дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фарид Ҳасанов.
Спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбир доирасида туманда яқиндагина иш бошлаган “Зарафшон текстил” корхонасига экскурсия уюштирилди.
Бахтигул Қаршиева
O‘zLiDeP Самарқанд
вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг