Оилавий ажримларнинг олдини олайлик

26.08.2019, 16:49

Оилавий ажримларнинг олдини олайлик

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими партия Гулистон туман Кенгаши билан ҳамкорликда шу мавзуда давра суҳбати ўтказди.

Мутахасисларнинг айтишича, бугун вилоятда асосан, оиладаги шахслараро муносабатлар, хусусан, эр-хотин ўртасидаги низолар, қайнона-келин, қайнона-куёв ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли ажримлар сони ортиб бормоқда.  

Ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномаларда аксарият иштирокчилар урф-одатлар, қайнонанинг келин тарафга солиқ солиши, келиннинг ота-онасига гап ташиши, ёшларнинг мустақил эмаслиги сабабли оилавий ажримлар ортиб кетганини қайд этишган.

“Ажрашиш арафасида турган оилаларни ўргансангиз уларнинг муаммолари бир-бирига жуда ўхшайди. Аммо ажримга қадар оилани сақлаб қолишнинг имконияти анча юқори. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди. Улар ажримларнинг олдини олиш, оилалардаги муҳитни барқарорлаштириш, ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида иш олиб боряпти. Ўтган давр мобайнида уларнинг саъй-ҳаракатлари билан 10 оила ажримдан сақлаб қолинди”, – дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мустафоқулова.

 Тадбирда сўз олган партия Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири С.Бабаева ва бошқалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Шу куни туманнинг “Фурқат”, “Олтин водий”, “Шарқ ҳақиқати”, “Бешбулоқ”, “Мустақилобод” маҳаллаларида мавзу бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Унда маҳаллалардаги муаммолар очиқ ойдин ўртага ташланиб, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди, мазкур йўналишдаги илғор иш услублари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2019-09-06 12:32:05

Хурматли туман Хотин-қизлар билан ишлаш гуруҳи хамда мутахасислар ва худудий МФЙ раислари ва уларнинг аёллар билан ишлаш гуруҳи ходималари ўз худудларингизда хали бажарилиши лозим ишлар бисёр. Бугунгга қадар худудларингизда қайси хонадон тинч ва қайси хоадонлар нотинчлиги бўйича тўлиқ маълумотга эга эмассизлар.


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2019-09-06 12:32:04

Хурматли туман Хотин-қизлар билан ишлаш гуруҳи хамда мутахасислар ва худудий МФЙ раислари ва уларнинг аёллар билан ишлаш гуруҳи ходималари ўз худудларингизда хали бажарилиши лозим ишлар бисёр. Бугунгга қадар худудларингизда қайси хонадон тинч ва қайси хоадонлар нотинчлиги бўйича тўлиқ маълумотга эга эмассизлар.


Жобборкул2019-09-06 12:20:26

Гулистон туманида Ёш оилалар билан МФЙ томонидан бириктирилган аёллар гурухи ҳамда туман Хотин-қизлар бўйича бириктирилган мутахасислар ишламаяпти. Сабаби қайси худудда яъни қайси МФЙда қайси оила нотинч, қайси оилада янги тушган келиннинг қайиннаси ёки қайинсинглиси хукмронлигини ўтказаётганлиги билан хеч ким қизиқмаятганлиги шундоқ очиқ-ойдин намоён бўлиб тўрмоқда. Қоғозда эмас, амалда ишлаш керак хурматли аёллар хали қанча ажрашишга тайёр турган оилаларни билмайсизлар. Сабаби МФЙда жойлашган нотинч оилалар билан қизиқмайсизлар.


Жовлиев Улуғбек O`zLiDeP Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2019-08-27 08:32:13

Manimcha hozirda ajrashishlar sonini yanada kamaytirish uchun nikoh guvohnomasi olish uchun ariza topshirtayotgan kelin va kuyovlarni o`z ota onalararini guvoh sifatida saylab quyish lozim. Chunki hozirda ayrim yoshlarimizni turmush qurganliklarini ota onalari ham bilmay ham qolishmoqda... va bu ajrashishlar sonini ortishiga sabab bo`lmoqda.


Жовлиев Улуғбек O`zLiDeP Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2019-08-27 08:32:12

Manimcha hozirda ajrashishlar sonini yanada kamaytirish uchun nikoh guvohnomasi olish uchun ariza topshirtayotgan kelin va kuyovlarni o`z ota onalararini guvoh sifatida saylab quyish lozim. Chunki hozirda ayrim yoshlarimizni turmush qurganliklarini ota onalari ham bilmay ham qolishmoqda... va bu ajrashishlar sonini ortishiga sabab bo`lmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+