Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади

26.08.2019, 16:59

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Она ва бола саломатлиги – соғлом келажак гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда вилоятда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик муҳофазасини такомиллаштириш, ирсий касалликларнинг, ногиронликнинг олдини олиш, пировардида ҳар томонлама етук авлодни камолга етказиш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.   

“Бугунги тадбирга ҳудудимизга тажрибали шифокор келганини эшитиб келдик, – дейди “Дўстлик” кўчаси, 41-хонадонда яшовчи Г.Шокирова. – Чунки ҳар бир она ҳомиладорликдан олдин аввало саломатлигини мустаҳкамлаши, тиббий ва психологик жиҳатдан ўзини шу жараёнга тайёрлаши керак”.

Тадбир давомида хотин-қизлар бепуштлик, камқонлик ва гинекологик касалликлар бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади. Шу боис, она ва бола саломатлигини тўла кафолатлаш учун, аввало, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини юксалтириш керак. Чунончи,  аҳолининг ушбу қатлами ўртасида профилактикани кучайтириш, тиббий маданиятни ошириш тақозо этилади. Бунда, айниқса, чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг аҳамияти беқиёс,” – дейди Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази Хоразм филиали шифокори Севара Жуманиёзова.

 Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара2019-08-27 09:08:35

Партиямизнинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида утказилаетган тадбирлари хотин кизларимиз тамонидан кизгин куллаб кувватланмокда. Лойиханинг номидан куриниб турганидек хар бир ойланинг мустахкамлиги бу-жамиятнинг мустахкамлигидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+