Салоҳиятли ёшлар жамият пойдевори

19.12.2017, 15:39

Салоҳиятли ёшлар жамият пойдевори

Бугунги кунда катта умид, орзу-мақсадлар билан, Ватаним тараққиётига хисса қўшаман, деб белини маҳкам боғлаб майдонга чиқаётган, азму шижоатли ёшларимизни хар томонлама қўллаб–қувватлаш барчамизнинг   вазифамиз, балки бурчимизга айланди.

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши томонидан Нарпай ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Интеллектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялаш– ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

– Ўзбекистонни ҳақли равишда “Ёшлар мамлакати” деб аташади. Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи айнан ёш йигит-қизлар ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP  Нарпай туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Самариддин Дагаров. – Ёшлар бунёдкорлик салоҳиятига эга  бўлган катта ресурс, мамлакатимиз келажагини негизини ташкил этувчи улкан кучдир. Шу боис ёшларни қудратли кучга айлантириш учун улар ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўлақонли рўёбга чиқарилмоқда.

Тадбирда сўз олганлар кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган авлодни тарбиялаш, уларнинг турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини шакллантириш, ёшларни замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитларни яратиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3243
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+