O‘zLiDeP депутатлари Шофиркондаги 39 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишини ўз назоратига олди

28.08.2019, 17:34

O‘zLiDeP депутатлари Шофиркондаги 39 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишини ўз назоратига олди

Халқ депутатлари Шофиркон туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида ҳудудда инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича ўрганилган натижалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, партия депутатлик гуруҳи вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилиб, туманда 2019-2020 йилларда инвестиция лойиҳалари асосидаги амалга оширилган ишлар ҳолати назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Унга кўра ҳудудда икки йил давомида умумий қиймати 155 миллиард 658 млн. сўмлик 39 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 707 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар туманни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 43 млрд. 423 млн. сўмлик 19 та лойиҳа амалга оширилди ва 137 та янги иш ўринлари яратилди.

 Шунингдек Ҳиндистон, Жанубий Корея ҳамда Қирғизистон давлатларининг қўшма корхоналари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4 562 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри  хорижий инвестициялар жалб этилди.

Йиғилишда туманни комплекс ривожлантириш Дастури доирасида инвестицион лойиҳалар ижросини  таъминлашда партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан назорат-таҳлил олиб борилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида 2019 йилда ҳудудда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобидан янги иш ўринларини яратиш борасида белгиланган режаларнинг ижроси тўғрисида туман Бандликка кўмаклашувчи марказ директори  ўринбосари Эрдон Кенжаевнинг ҳисоботи ҳам  тингланди.

Туманда жорий йилда жами 2252 та янги иш ўринларини ташкил қилиш кўзда тутилган. Шу йилнинг олти ойи давомида жами 630 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу яратилган иш ўринлари йирик ва кичик лойиҳалар, тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари ҳунармандчиликни ривожлантириш, кредит ажратиш ва жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига ташкил этиладиган кўплаб иш ўринлари ҳам аҳоли  бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Партия депутатлик гуруҳлари ушбу йўналишда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланаётганлиги, буни ўз вақтида бартараф этиш лозимлиги борасида танқидий фикрлар билдириб ўтишди.  

Йиғилишда мухокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул  қилинди.

З.Аслонова,

Халқ депутатлари вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    929
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+