O‘zLiDeP депутати янги мактаб қуришда ташаббус кўрсатди

28.08.2019, 17:37

O‘zLiDeP депутати янги мактаб қуришда ташаббус кўрсатди

Дарҳақиқат, депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш бу  - осон эмас.  

Депутат халқнинг ишончли вакили экан ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан мулоқот  қилиши, халқ дарди билан яшаши муҳим аҳамиятга эга.

Тўрткўл тумани “А.Дурдиев” овул фуқаролар йиғинидаги Отчопон қишлоғида истиқомат қилувчи маҳалла аҳли ушбу ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Байриевага янги мактаб қуриб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Халқ ноиби ушбу муаммога ижобий ечим топиш мақсадида туман ҳудудини атрофлича ўрганди. Икки ярим мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ушбу маҳалладаги болалар бошқа мактабга 5 км.дан узоқроқ масофадаги йўлни босиб ўтади. Бу эса болаларнинг мактабга бориб келишида анча қийинчилик туғдирмоқда. Қиш фаслида мактабга қатнаш бунданда оғир.  

- Мактаб қуриш масаласи 2015 йилдан буён муаммо бўлиб келмоқда, - дейди депутат А.Байриева. - Шу кунга қадар туман ҳокимлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Халқ таълими вазирлигига, тегишли вазирлик ва идораларга бир неча маротаба депутатлик сўровлари юборилди.

Депутат А.Байриева ташаббуси билан 4 йилдан буён ечилмай келаётган муаммога ижобий ечим топилди. Халқ таълими вазирлиги кўмагида шу ҳудуд аҳолиси учун 315 ўринга мўлжалланган янги мактаб қуриб бериш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. 

       O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    95
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-08-29 08:40:08

Маколада куриниб турганидек, партиямиз фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Байриева узи депутат булиб сайланган худуд ахолисининг розилигинина эришди. Хакикатдан келажагимиз давомчилари булган болаларимизнинг яхши таълим олиши учун биринчи навбатда мактабларни мактабгача таълим муоссасаларини реконструкция килиш замон талаби . Депутатимизнинг хайрли ишлари мактовга сазовар


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+