“Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирларини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳга 39 нафар O‘zLiDeP фаоли жалб қилинди

28.08.2019, 17:40

“Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирларини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳга 39 нафар O‘zLiDeP фаоли жалб қилинди

Телефон инсоният томонидан яратилган энг буюк кашфиётлардан бири. Бугун у ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди. Ҳатто бугун боғча боласининг қўлида ҳам мобил телефонни учратиш оддий ҳолга айланиб қолди. Бу эса аксарият ҳолларда ёш авлодга нафақат руҳий, балки маънавий жиҳатдан ҳам катта зарар келтирмоқда”, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ҳасан Хўжақулов.

Самарқанд шаҳридаги “Дукчиён” МФЙда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ташкил этилган тадбирда Ҳ.Хўжақулов бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидланишича, Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, унга 39 нафар партия фаоли жалб қилинган. Айни пайтда улар жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётир.

 “Очиғини айтиш керак, кейинги пайтда пулнинг ортидан қувиб, фарзанд тарбиясига эътибор қаратмай қўйдик. Фарзанд тарбиясида оналарнинг ўрни беқиёс. 13-14 ёшгача болага онанинг тарбияси жуда муҳим. Аммо кўпчилик аёллар рўзғори бут бўлса-да, янада кўпроқ пул топиш илинжида ёш боласини, ота-онасига ташлаб хорижга кетмоқда...”, – дейди “Дукчиён” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш мутахассиси Назира Тўрақулова.

Маълумот учун, айни пайтда Самарқанд шаҳридаги 200 дан ортиқ маҳаллаларда ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    841
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+