Учқўрғонлик тарафдорларимиз байрам билан қутланди

28.08.2019, 17:43

Учқўрғонлик тарафдорларимиз байрам билан қутланди

O‘zLiDeP Учқўрғон тумани Кенгаши тумандаги 40-сонли оилавий поликлиника қошидаги бошланғич партия ташкилотида мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик - тадбиркорлик ва фермерликка кенг йўл” мавзусида амалий учрашув ташкил этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва янада қулай бизнес муҳити яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара беряпти. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

- Тадбиркорлар, фермерлар ташаббуслари ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш, туманда кичик саноат зоналари ташкил этиш, фермерликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига давлат ва бошқа хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилашга кўмаклашишга қаратилган бундай амалий учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда. Асосий эътиборни тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилмоқда, - дейди O‘zLiDeP Учқўрғон тумани Кенгаши аппарат раҳбари Улуғбек Умирзоқов. – Бугунги амалий мулоқотда ҳам хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш оркали жамиятимизда ишбилармон, тадбиркор аёлларнинг ёрқин сиймосини шакллантириш, айниқса маҳаллаларни оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантиришни тарғиб қиляпмиз.

Учрашув давомида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 16 нафар ҳайрихоҳларимиз партия сафига қабул қилиниши натижасида қуйи бўғин аъзолари сони 31 нафарга етди.

Тадбир сўнгида ишчи-ходимларга байрам муносабати билан O‘zLiDePнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+