Хоразмда “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди (+ФОТО)

28.08.2019, 17:46

Хоразмда “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди  (+ФОТО)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “UzAuto Motors” АЖ вилоят филиалидаги БПТда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказди.

Тегишли соҳа вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этган тадбирда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Очиғини айтиш керак, сўнгги уч йилда юртимизда тадбиркорларга бўлган эътибор бутунлай ўзгарди. Уларни эркин самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди, – дейди “UzAuto Motors” АЖ вилоят филиалидаги БПТ раиси Илхом Дурдиев. – Шу сабабли биз ҳам ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқариш кўламини ошириб боряпмиз. 

Тадбир давомида партия фаоллари ўртасида спортнинг футбол, шахмат, шашка, арқон тортиш, югуриш ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар партиянинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 30 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилинди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+