O‘zLiDeP номзодининг сайловолди дастурида нималар акс этган?

19.12.2017, 15:44

O‘zLiDeP номзодининг сайловолди дастурида нималар акс этган?

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари, айниқса сайловолди тарғибот-ташвиқотлари аввалги сайловлардан фарқли равишда замонавий ахборот коммуникация технологилардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.

Хусусан, 30 – “Гулистон” сайлов округидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Учтепа туман кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан номзод Шухрат Юлдашев ҳам сайловолди тарғиботларида турли инфографикалардан унумли фойдаланганлиги, сайловолди дастуридаги вазифалар айнан ҳудудни, халқни ўзидан олинганлиги сайловчилар, айниқса, ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шухрат Юлдашев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналиши сифатида:

- Туман раҳбарияти билан молиявий жиҳатдан муҳтож бўлган худудларга, жумладан уйларни, йўлларни, мактабларни, мактабгача таълим муассасаларни ва бошқа объектларни таъмирлашга, шунингдек, кўчаларни ёритиш ишларига ажратилаётган маблағларни тенг ва хаққонийлик асосида тақсимлашда, объектив ва яқин ҳамкорликни ўрнатиш;

- Туманда кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаш билан боғлиқ таклифлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- Учтепа туманда технопарк ва кичик саноат зоналарини шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва янги самарали иш ўринларини яратишга муносиб ҳисса қўшиш;

- Ёш тадбиркорларни қийнаётган масалаларни аниқлаш ва ҳал этишга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

- Туманда (бевосита сайлов округида) яшовчи кам таъминланган оилаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаш чораларини кўриш;

- Оммавий ахборот воситаларида туманда, шу жумладан сайлов округидаги, мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадидаги кўрсатувларни тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишни ташкил қилиш;

- 296-сонли мактаб ёнида қурилган автомашиналар учун турар жой билан боғлиқ муаммони ечимини топиш;

- 30-округ худудида жойлашган 7-кўп қаватли уйда 5-6 ой аввал Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ўрнатилган стеклопакет ромларига ойна қўйиш муаммосини ҳал этиш;

- Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларни моддий-техника базасини такомиллаштиришга кўмаклашиш каби масалаларни белгилаб олган.

— Сайловчиларимизнинг ишончини қозониб, депутатликка сайлансам, дастуримда белгилаб олган барча вазифаларни бирма-бир бажаришга киришаман, - деди Шухрат Юлдашев. —Бунинг учун албатта O‘zLiDeP  ҳамда унинг депутатлик корпусининг кучи ва салоҳияти етарли. Улардан оқилона фойдалансак бас.

Гўзал ОТАЖОНОВА,

“O‘zLiDeP ёш тарғиботчилар гуруҳи” аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+