“Шашмоҳкашоб”да янги БПТ иш бошлади

29.08.2019, 11:08

 “Шашмоҳкашоб”да янги БПТ иш бошлади

Маълумки, мустақиллик йилларида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бугун ҳатто ҳовлисида кичиккина ер майдони бўлган хонадон вакили ҳам ундан унумли фойдаланадиган, тадбирли кишига айланмоқда. Натижада, эса кўпчиликнинг рўзғорига барака киряпти. Орамизда мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшаётган йирик тадбиркорлар сафи ортаяпти. Форум иштирокчилари ана шундай тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига ҳам эга бўлишди. Тумандаги “Шашмоҳкашоб” агросаноат фирмасига қарашли ип-калава йигирув фабрикасига ташриф буюришиб, у ердаги шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

- Фабрикамиз бир кунда 360 тонна ип-калава ишлаб чиқариш имкониятига эга, — дейди “Шашмоҳкашоб” агросаноат фирмасига қарашли ип-калава йигирув фабрикаси ходимлар бўлими бошлиғи Абдулатиф Тошматов. — Маҳсулотимизни эса шу йил бошидан бери Россия, Хитой ҳамда Туркия давлатларига экспорт қилаяпмиз. Келгусида йигирилган ип-калавалардан мато ишлаб чиқариш учун тўқимачилик корхонасини ишга тушириш ниятидамиз. Фабрикамизда айни пайтда 320 нафар киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг 10 нафари O‘zLiDeP аъзоси.

Ташриф ниҳоясида  мазкур тадбиркорлик субъектида янги Бошланғич партия ташкилоти очилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+