“Agro Service Asia” МЧЖда партия қуйи бўғини тузилди

29.08.2019, 16:32

“Agro Service Asia” МЧЖда партия қуйи бўғини тузилди

Кеча 28 август куни Қувасой шаҳрида иш бошлаган “Agro Service Asia” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши вакиллари, вилоятдаги “Томорқа” МЧЖ раислари ҳамда тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиёвитдинов кейинги йилларда вилоятда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.  

–Президентимизнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи доирасидаги Инвестиция лойиҳаларида “Agro Service Asia” МЧЖнинг 12,3 гектарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни ташкил этиш лойиҳаси ўрин олган эди. Умумий қиймати 3 млн АҚШ долларлик лойиҳа ҳисобига 50 та янги ишчи ўрни яратилиши белгиланган эди, – дейди корхона ўринбосари Улуғбек Юнусов. – Амалда эса Израил давлатининг “Агро Шериф” компанияси томонидан 3,9 миллион АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ўзлаштирилиши натижасида 70 янги иш ўринлари яратилди.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу лойиҳа 10 гектар “Нет хаус” замонавий иссиқхона, 1 гектар гидропоника усулида кўчат етиштирувчи ва қиш мавсумида маҳсулот етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар, 400 тоннали музлатгичли омборхона ҳамда саралаш цехларини ўз ичига олади.

Тадбир якунида корхона ишчи-ходимларидан 10 нафари O‘zLiDeP сафига қабул қилиниб, корхона қошида партиянинг қуйи бўғини очилди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+