Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

29.08.2019, 18:15

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Бугун, 29 август куни O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан Қибрай туманидаги “Дўрмон боғи”да мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Т.Файзиев кириш сўзи билан очиб, барчани энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрами билан табриклади.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида халқимизнинг барча орзу-умидлари ушалди, одамларнинг турмуш фаровонлиги юксалди, ҳаётга бўлган қарашлари ўзгарди. Эътиборлиси, халқимизда юрт равнақи учун дахлдорлик, масъулият туйғуси сезиларли равишда ўсди. Бугун биз эришган юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир.

“Халқимиз ҳар йили мустақиллик байрамини ўзгача шукуҳ, хуш кайфият билан кутиб олади. Бу йил ҳам мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик қутлуғ санасини кенг миқёсда нишонлашга катта ҳозирлик кўрилмоқда. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган ғоят таъсирчан шиорни бугунги кунда ҳар бир ўзбекистонлик ўз қалбидаги бемисл фахру ғурур, бахтиёрлик ва шукроналикнинг ёрқин, самимий ифодаси сифатида қабул қилмоқда. Ушбу шиор бугунги кунда барча гўшаларимизда ҳар бир кишининг дилидан тилига кўчган, ҳар бир киши қалбидаги  кўтаринки сўзлар сифатида жаранг сочмоқда”, – дейди  O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Т.Файзиев.

Тадбирда  шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Ёшлар – келажагимиз”  дастурлари доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартираётгани қайд этилди.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP мақсад-вазифаларини тарғиб қилишда муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ партия фаоллари партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1839
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+