Сирдарёда “Табаррук ва азиз сиймолар” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

30.08.2019, 10:20

Сирдарёда “Табаррук ва азиз сиймолар” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Таълим – тарбия жамият тараққиётини белгиловчи муҳим омил, - дея таъкидланди жорий йилнинг 23 август куни Президентимиз раислигида ўтказилган видиеоселектор йиғилишида. Шунингдек, унда таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиши баробарида ўқитувчининг нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва имтиёзларини  кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари миллат тақдири, халқимизнинг тақдири ўқитувчиларга нечоғлик боғлиқлиги ва айни пайтда ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчанинг бурчи эканлигини алоҳида қайд этди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклиф ва мулоҳазалари доирасида  Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги олдидан “Устоз – отангдек улуғ” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Гулистон шаҳридаги “Book kаfe” китоб савдо мажмуасининг ўқув залида O‘zLiDeP фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, таниқли ижодкорлар, партия вилоят, туман ва шаҳар  Кенгаши  ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев очди.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган ибора бор, - деди Абдуқаҳҳор Ибодуллаев. - Ота фарзандини дунёга келтиришда бир сабабчи бўлса, устоз унга таълим-тарбия беради, ҳаётда яшашни ўргатади. Бугунги кунда Президентимиз томонидан устоз мураббийларга берилаётган имкониятлар ва бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонлар бежизга эмас. Чунки Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида  ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ўз мавқеига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир.

Йиғилишда сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, халқимиз томонидан қадим-қадимдан устоз ва мураббийларга мисли кўрилмаган иззат, ҳурмат кўрсатиб келинган. Чунки, фарзандларининг камолотга етиб, саодатга эришишларида устознинг ўрни беназир эканлигини англаб етишган. Мана шу азиз инсонлар туфайли ёшлар ҳаётдан тўғри  йўл топганлар, жаҳолатдан йироқ, илму-урфонга яқин бўлганлар.

Маънавий-маърифий тадбир O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби Дилором Эсонованинг устоз-педагоглар Абдуғани Жўлиев, Салоҳиддин Элмуродов, Зайнаб Худоёрова ҳамкорлигида чоп этилган “Табаррук ва азиз сиймолар” номли китоб тақдимотига уланиб кетди.

-“Табаррук ва азиз сиймолар” номли китобининг чоп этилиши айни муддао бўлди, - деди   тадбирда сўзга чиққан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Ҳаётхон Ортиқбоева. - Мазкур китобдан энг оғир йилларда меҳнат қилган,  барча қийинчиликларни мардонавор енгиб, халқ таълими тизимининг ривожланишига ҳисса қўшган, бугунги кунда хотиралари қадрга айланган ўқитувчилар ҳаёти ва фаолияти қаламга олинган.

-Ўқитувчининг Ватанига, халқига доимо хизмати сингиб, нафи тегиб келган,- деди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмонов.- Шунинг учун бу соҳа вакиллари ҳар доим ўзларининг ўлмас касблари билан фахрланишади. Шундай экан бу инсонларни халқи, шогирдлари, қолаверса, фарзандлари унутишмайди. Ана шу жиҳатдан “Табаррук ва азиз сиймолар” китобининг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ маорифи ходимлари, китобхон севарлар, ёшлар ва бошқалар яратилган мазкур китобга муносабат билдиришди. Шунингдек, “Сабодан изланг” номли шеърий тўпламлар муаллифи Сабоҳат Атақулова ҳам китоб ҳақида ўз фикрларини билдириб шеърларидан намуналар ўқиди. Дилором Эсонованинг яқин кунларда чоп этилиши кўзда тутилаётган  “Дардингизга дармон бўлай”, “Аёл бахти” номли тўпламлари ҳам китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинишига тилак билдирди.

Устозлар, китоб байрамига айланган мазкур маънавий-маърифий тадбирга Болалар шаҳарчасининг жажжи тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шеърлар ўзгача руҳ ва кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида китоб муаллифлари O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан шарафланиб, уларга гуллар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

                                                                  O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+