Зарбдорда яна бир қуйи бўғин ўз фаолиятини бошлади

30.08.2019, 14:48

Зарбдорда яна бир қуйи бўғин ўз фаолиятини  бошлади

Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида Зарбдор тумани “Наврўз” МФЙда “Бўстон барака чеварлари” тикув-трикотаж ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Мазкур корхонанинг очилиш маросимида O‘zLiDeP вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ёш тадбиркорлар иштирок этиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

–Айни пайтда корхонамизда 60 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти, – дейди корхона раҳбари Азиза Муҳаммаджонова. –Асосий мақсадимиз авваламбор ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, оиламиз даромади, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат.

Таъкидлаш керак, корхонада олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 20 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилиниб, корхона қошида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

 Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    901
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+